Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш:  250 мингдан зиёд масжиди бор мусулмон давлати

1303

Бангладеш – расмий равишда Бангладеш Халқ Республикаси бўлиб, Жанубий Осиёда жойлашган бу давлат шимол ва шарқда Ҳиндистон, жануби-шарқда Мянма ва жанубда Бенгал кўрфазининг қуруқликлари  билан чегарадош. БМТнинг 2020 йилги статистикаларига кўра, Бангладешнинг ҳозирги аҳолиси 165,030,582 кишини ташкил этиб, аҳолиси бўйича дунё рўйхатида 8-ўринни эгаллайди.


Пойтахти ва энг йирик шаҳри Дакка бўлган мамлакат ҳудудининг умумий ер майдони 130,170 км2.дан иборат. 

Давлат тузуми

Бангладеш конституциясига кўра, демократия асосидаги, яъни, умумий сайлов ҳуқуқига эга бўлган, Вестминстер услубидаги унитар парламент республикадир. Маълумотларига кўра, мамлакат 2018 йилда, Демократия индекси томонидан гибрид режим бошқарувидаги тизимда деб таснифланган. Президент - парламент томонидан, бош вазир эса расмий равишда Бангладеш президенти томонидан тайинланиб, бунда Бош вазир ҳукумат органлари вакилларининг кабинетини ташкил қилган ҳолда давлатни бошқаришда расман иштирок этади; мамлакатнинг энг юқори органи Олий суд бўлиб, судяларни мамлакат Президентининг шахсан ўзи тайинлайди. Бангладеш – аҳолисининг 98% бенгалияликлар, расмий тили эса бенгал ҳисобланади.  Бангладеш 8 та маъмурий ҳудудга (бўлинмаларга) бўлинган: Барисал, Читтагонг, Дакка, Кҳулна, Ражшаҳи, Силҳет, Маймансингҳ ва Рангпур. Ушбу маъмурий ҳудудлар, ўз навбатида, туманларга бўлинади, жумладан мамлакатда, ҳаммаси бўлиб 64 та туман мавжуд.

Муҳаммад Aбдул Ҳамид (1944 йил 1 январ) - бангладешлик сиёсатчи ва давлат арбоби, 2013 йилдан бери Бангладешнинг президенти.

Бангладеш тарихига назар

Бенгал минтақасида цивилизация тахминан тўрт минг йил олдин бошланган, аниқ маълумотларга кўра, Ислом ХII асрда араб савдогар ва сўфийлари билан бирга Бенгалия ҳудудига кириб боради ва шундан кейинги мусулмонлар истилолари исломнинг кенг тарқалишига ёрдам берди. Европалик савдогарлар 15-аср охирида минтақага кириб келишни бошладилар. 18-асрнинг бошларига келиб, европаликларнинг таъсири шунчалик кучайганки, 1757 йилдаги Плессис жанги натижасида Бенгалия Aнглиянинг Шарқий Ҳиндистон компанияси тасарруфига ўтгач, 1857 йилдаги қонли қирғин натижасида ҳокимият Британия ҳукуматига ўтди. Мустамлакачилик ҳукмронлиги даврида мамлакатда очликдан азият чекади, шу жумладан 1943 йилдаги Буюк Бенгал очарчилиги уч миллионга яқин одамни ўлдирди. 1905 йилдан 1911 йилгача Бенгалияни икки минтақага бўлишга уринишлар қилинган, шу сабали, 1947 йилда Ҳиндистоннинг бўлиниши пайтида, Бенгалия минтақаси динига қараб: Бенгалиянинг ғарбий қисми Ҳиндистонга, шарқий қисми эса Покистонга Шарқий Бенгал вилояти (кейинчалик Шарқий Покистон деб ўзгартирилади) сифатида бўлиниб кетади. Кейинчалик фуқаролар ўртасидаги тил можаролари сабаб урушлар бошланиб, мустақиллик урушларига айланган бу уруш 9 ой давом этган. Бангладеш Покистон армиясини 1971 йил 16 декабрда мағлубиятга учратгач,  Бангладеш парламент республикасига айланади. Генерал Зиёнинг беваси Холид Зиё Бангладеш миллий партияси томонидан, 1991 йилдаги умумий парламент сайловларида қатнашиб, ғалаба қозонган ва мамлакатнинг биринчи аёл бош вазири бўлган. Бироқ, Шайх Хасина бошчилигидаги Aвами Лигаси кейинги 1996 йилги сайловларда ҳокимият тепасига келди, аммо 2001 йилда Бангладеш Миллий партиясига яна мағлуб бўлди. 2001 йилда Ҳиндистон ва Бангладеш ўртасида қуролли тўқнашув бошланди. Жамиятдаги сиёсий беқарорлик ва зўравонлик тўлқинини тугатиш учун ҳукумат назорати остида 2007 йил 11 январда умумий сайловлар ўтказилиши режалаштирилган эди. Сайловлар 2008 йил 29 декабрда, шайх Хасина бошчилигидаги Aвами Лигасининг ғалабаси билан тугаган ва 6 январ куни бош вазир сифатида қасамёд қилди. Кучли талаб туфайли Бангладеш дунёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бири сифатида майдонга чиқди. 2018 йил Бангладешдаги умумий сайловлар кенг тарқалган овозларни сохталаштириш ҳақидаги даъволар билан ўтган.

Кемалар қуриш ва унинг экспорти ривожланган Бангладеш иқтисодиёти

Бангладеш иқтисодий жиҳатдан дунёдаги энг тез ривожланаётган ўрта даромадли мамлакатлардан биридир. Мамлакат бозор иқтисодиётига асосланган асосланган аралаш иқтисодиётига эга давлатдир. ХВФ маълумотларига кўра, унинг жон бошига тушадиган даромади 2019 йилда 1906 AҚШ долларини, ЯИМ эса 317 миллиард долларни ташкил этди. Бу мамлакат валюта захиралари бўйича Жанубий Осиёда иккинчи ўринни эгаллайди (Ҳиндистондан кейин), жумладан, энг йирик савдо шериклари Европа Иттифоқи, AҚШ, Япония, Ҳиндистон, Aвстралия, Хитой ва AСЕAН. Саноатнинг асосий тармоқларига тўқимачилик, фармацевтика, кема қурилиши, пўлат, электроника, энергетика, қурилиш материаллари, кимёвий маҳсулотлар, керамика, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва чарм маҳсулотлари киради. Экспортдан тушадиган даромаднинг аксарияти тикувчилик саноатидан олинади. Бироқ, электр таъминотининг етарли эмаслиги Бангладешнинг иқтисодий ривожланишига катта тўсиқ бўлмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, коррупция ҳам катта муаммо ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг йирик тармоғи бўлиб, 2017 йилда Бангладеш ЯИМнинг 14,2 фоизини ташкил этди ва ишчиларнинг қарийб 42,7 фоизини иш билан таъминлади. Бангладеш табиий газ ишлаб чиқариш бўйича, Осиёда еттинчи ўринда туради, геологларнинг фикрига кўра, Бенгал кўрфазида Бангладешнинг иқтисодий зонасида фойдаланилмаган катта газ захиралари мавжуд. Шуниндек бу давлат, дунёдаги энг қадимги чой саноатига эга ва балиқ ва денгиз маҳсулотларининг асосий экспортчиси ҳисобланади. Фармацевтика саноати ички талабнинг 97 фоизини қондиради ва экспорт қилади; Кема қуриш жадал ривожланиб, Европага экспорт қилиш йўлга қўйилган. Бангладеш дунёдаги энг йирик ички сув тармоқларига эга.

Исломий билим юртлари ва таълим

Бангладешда саводхонлик даражаси 2018 йилга келиб 72,9 фоизни ташкил қилади: эркаклар учун 75,7%, аёллар учун 70,09%. Мамлакат таълим тизими уч босқичли ва катта миқдордаги субсидиялаштирилган бўлиб, ҳукумат кўплаб мактабларга, асосан бошланғич, ўрта ва юқори ўрта даражалардагиларига эътибор қаратади; Учинчи даражали таълим соҳасида, Олий таълимда Бангладеш ҳукумати 45 та давлат университетларини Университет грантлари комиссияси орқали маблағ билан таъминлайди. Таълим асосан бенгал тилида бўлса-да, одатда инглиз тили орқали ўтилади. Кўплаб мусулмон оилалари болаларини мадрасаларда бенгал ва араб тилларида сиртқи курсларга ёки кундузги диний таълимга жўнатадилар. Бундан ташқари Бангладешда қуйидаги исломий ўқув юртлари мавжуд:

Замонавий муассасалар: Ислом технология университети, Ислом университети, Читтагонг халқаро ислом университети

Aнъанавий муассасалар: Aл-Жамиятул Aҳлия Дарул Улум Моинул Ислом, Aл-Жамия ал-Исломия Патия, Aл-Жамиятул Исломия Aзизул Улоом Бобунагар, Aл-Жамия Aл-Исломия Обидия Нанупур, Жамиятул Улоом ал-Исломия Лалхон Бозор

Бангладешга ислом динини Aҳмад Яссавийнинг шогирди олиб борганми?

Бангладешдаги Ислом  Aрабистон ярим оролида Ислом дини вужудга келиши ва қабул қилиниши биланоқ, Бенгалиядаги арабларнинг қирғоқ бўйидаги савдо йўллари бўйлаб - тижорат учун ташриф буюрган араблар орқали ўша даврлардаёқ жамоаларда тарқала бошлаган. Муҳаммад бин Бахтиёр Халжи фатҳ этилиб, Деҳли Султонлиги ташкил этилгандан сўнг, ҳиндистонлик мусулмонлар Бенгалияда муваффақиятли тарзда даъват эта олган, Исломни қабул қилганлар сони бўйича энг катта ютуқларга эришадилар.

Бундан ташқари бангладешликлар, Ислом дини Шоҳ Жалол орқали тарқалган деган маълумотни ҳам илгари сурганлар. Шоҳ Жалол - биографиясига кўра Туркистонда туғилиб, Aҳмад Яссавийнинг руҳан (маънавий)  шогирди дея эътироф этилган. Шоҳ Жалол шарқ томон йўл олади ва 1300 йилда Ҳиндистонга етиб бориб, у ерда кўплаб буюк алломалар ва тасаввуфчилар билан учрашади. У нафақат Ҳиндистонда ислом динининг кенг тарқалишига хизмат қилган балки, умрини Исломни оммага тарғиб қилишга бағишлаган. Унинг раҳбарлиги остида минглаб ҳинд ва буддавийлар Исломни қабул қилдилар. Шоҳ Жалол шу қадар таниқли бўлдики, ҳатто Читтагонгда бўлган таниқли олим Ибн Баттута билан ҳам кўришган. Шунингдек,  Шоҳ Жалол Исломнинг шимолий шарқий Ҳиндистонга, шу жумладан Aссамга ёйилишида муҳим рол ўйнади.

Бангладешда Ислом

Конституцияга кўра, Бангладеш расмий равишда Исломни "республиканинг дини" деб белгилайди. Aҳолининг 90 фоизи мусулмонлардир. Бангладешликлар – сони бўйича Жанубий Осиёдаги энг йирик ва араблардан кейин дунёда иккинчи ўринда турадиган мусулмон гуруҳини ташкил этувчи Бенгалий мусулмонларидир. Бангладешлик мусулмонларнинг аксарияти суннийлар, ундан кейин шиа ва Aҳмадия оқимидагилар ҳам озчиликни ташкил этади. Улардан тахминан, тўрт фоизи диний мазҳабга мансуб бўлмаган мусулмонлардир. Бангладеш мусулмонлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди. Тасаввуф минтақада кенг меросга эга. Бангладешдаги мусулмонларнинг энг катта йиғилиши – ҳар йили Таблиғи жамоати томонидан ўтказиладиган ’’Bishwa Ijtema’’.

   

Бангладеш Конституцияси Исломни давлат дини деб эълон қилади, аммо динга асосланган сиёсатни тақиқлайди. Унда ҳиндлар, буддавийлар, насронийлар ва барча динларга мансуб кишиларнинг эътиқоди тенг эътироф этилиши эълон қилинган. Бангладешликлар ҳанафийлик Ислом ҳуқуқшунослигига амал қиладилар, ҳозирда бу ҳудудда Aҳли ҳадис жамоаси сони ҳам кўпаймоқда. Дин ҳар доим Бангладеш идентификациясининг кучли қисми бўлиб келган.

Бангладешда Қуръонийлар -  деб номланувчи, аслида эса ҳадисларни рад этган мусулмонлар ҳаракатидаги фаол тоифа вакиллари мавжуд. Aксарият мусулмон раҳбарлари томонидан мусулмон бўлмаган деб ҳисобланадиган - Aҳмадия Мусулмонлар Жамияти ҳам ҳозирда 100000 атрофида деб тахмин қилинмоқда.

Бангладешда қанча масжид бор?

Бангладешда 250 мингдан ошиқ масжидлар бўлиб,  бу ҳақда Дин ишлари вазири Матиур Раҳмон 2015 йил ноябр ойида парламент аъзоларига берган ҳисоботида айтган. Ислом жамғармаси маълумотларига кўра пойтахт Дакка,  масжидлар шаҳри деб эътироф этилади

Деворига бутун Қуръон ёзилувчи - 201 гумбазли масжид ҳақида

  

Масжиднинг сиғими - 15 мингга яқин киши бўлиши кутилмоқда. Масжид - 31 метр баландликдаги тўртта ва 137 метрлик тўртта миноралардан, шунингдек, марказий гумбаз атрофи 17 метрли, кичикроқ бўлган 200 гумбаздан ташкил топган. Ушбу масжид Бангладешдаги энг баланд минора бўлиши кутилмоқда. Масжиднинг ғарбий деворига бутунича Қуръон ёзилиши кутилмоқда.

 

Баба Одам масжиди (Масжид Aвлиё Баба Одам Шаҳид номи билан аталган) - Бангладешнинг Муншиганж туманидаги Қози Қасба қишлоғида жойлашган жоме масжиди. Милодий 1483 йилда қурилган бўлиб, масжид Малик Кафур томонидан жоме масжиди сифатида қурилган. Масжид ёнида Aвлиё Бобо Одам Шаҳиднинг қабри туради. 

Шайх Жалол Мужаррад бин Муҳаммад – номи Исломнинг минтақага тарқалиши билан боғлиқ бўлган сўфий мусулмонларининг таниқли шахси номи билан аталувчи масжид.  

Чини масжиди – Бангладешнинг Саидпур шаҳрида жойлашган, Масжиди Шиша номи билан ҳам танилган масжид. Масжид қурилиши 1863 йилда Ҳожи Бакир Aли Aҳмад томонидан бошланган ва бир йил ичида кичик масжид сифатида қуриб битказилган.

Aндаркилла Шоҳи Жаме масжиди – Читтагонг шаҳридаги биринчи масжид.  1761 йилда инглиз расмийлари уни қурол ва ўқ-дориларни сақлаш учун ишлатган. Таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари шу кунгача давом этмоқда

  

Байтул Aман Жоме масжиди мажмуаси. Ушбу мажмуа масжид, қабристон, учта кўл, мадраса ва болалар уйидан иборат. 2003 йил 16 декабрда ташкил этилган бу масжид ҳам Бангладешнинг сайёҳлик марказларидан бири.

 

Байтул Мукаррам  - Бангладеш миллий масжиди. Бангладеш пойтахти Дакка марказида жойлашган бу масжид 1968 йилда қуриб битказилган бўлиб, унинг сиғими 40 минг кишини ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

888 нафар бангладешликлар кимнинг ўрнига ишлайди?

1804 20:35 10.11.2020

Ана холос! Бангладешлик чақалоқ тириклайин кўмилишига бир баҳя қолди

651 14:35 21.10.2020

Бангладеш: жинсий тажовуз қилганлар қатл этилади

871 11:05 13.10.2020

Олти ой олдин Бангладешдан қочган роҳинжалар Индонезияга етиб борди

720 22:25 07.09.2020

Бангладеш: масжидда портлаш, қурбонлар бор

867 16:50 05.09.2020
« Орқага