Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш: минглаб роҳинжа бошпанасиз қолди

962

Бангладешнинг Кокс Базар шаҳрида қочқин роҳинжалар яшайдиган лагерда юз берган ёнғин туфайли минглаб киши бошпанасиз қолди. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, ёнғин 21 минг қочқин яшайдиган 16-сонли лагерда келиб чиққан. Полиция вакили Камрон Ҳусайн 1200 та уй ёниб кетганини ва 5 минг киши бошпанасиз қолганини маълум қилди. 

Ёнғинда ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмади, ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. 

Мусулмон роҳинжалар Бангладешга Мьянмадан қочиб келган. 2017 йилнинг августида Мьянма армияси ва радикал буддавийлар роҳинжаларга қарши ҳужум бошлаган эди. БМТ маълумотига кўра, шундан кейин Бангладешга қочган роҳинжаларнинг сони 900 мингдан ошган. 

БМТ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари роҳинжаларга нисбатан зўравонликларни “этник тозалаш” ёки “геноцид” деб баҳолайди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бангладешда сув тошқини қурбонлари сони ортди, аҳвол оғирлигича қолмоқда

287 18:25 25.06.2022

Бангладешда сув тошқини туфайли 42 киши ҳалок бўлди

184 12:50 23.06.2022

Ўзбекистон ва Бангладеш Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда

539 17:40 15.03.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

1643 12:55 17.01.2022

Бангладеш: роҳинжалар олис оролга кўчирилмоқда

842 15:48 25.11.2021
« Орқага