Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш: роҳинжалар лагерида ҳам коронавирус аниқланди

289

Мьянмадан Бангладешга қочиб келган роҳинжалар лагерида янги коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.  

Ушбу мамлакатда 1 миллиондан ортиқ роҳинжа яшайди. Қочқинлар орасидаги илк бемор Кокс-Базар шаҳрида аниқланган. Айни пайтда бемор даволаняти, у билан алоқада бўлганлар эса карантинган олинган. 

Бангладешда коронавирусга чалинганлар сони 19 мингга яқинлашди, беморлардан 300 нафарга яқини вафот этган. 160 миллион аҳоли яшайдиган мамлакатда касалланганлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкин, чунки коронавирус аниқлаш учун тест ўтказиш имконияти чекланган. 

Германия роҳинжаларга ёрдамни орттиради

Бенгал кўрфазида 280 нафар мусулмон қутқарилди

Гуманитар ташкилотлар пандемия бошлангандан бери қочқинлар лагерларида коронавируснинг тарқалиши фалокатга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб келади, сабаби лагерларда одамлар жуда зич яшайди. Лагерларда апрель ойи бошидан бери атиги 108 кишида коронавирус тести ўтказилган. 

Роҳинжаларнинг кўпчилиги 2017 йилнинг августида Мьянма армияси ўтказган қирғиндан қочиб келган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ана холос! Бангладешлик чақалоқ тириклайин кўмилишига бир баҳя қолди

578 14:35 21.10.2020

Бангладеш: жинсий тажовуз қилганлар қатл этилади

820 11:05 13.10.2020

Бангладеш:  250 мингдан зиёд масжиди бор мусулмон давлати

1269 11:54 17.09.2020

Олти ой олдин Бангладешдан қочган роҳинжалар Индонезияга етиб борди

666 22:25 07.09.2020

Бангладеш: масжидда портлаш, қурбонлар бор

850 16:50 05.09.2020

Минглаб кишига сохта коронавирус тести ўтказган бангладешлик қўлга тушди

483 19:45 17.07.2020
« Орқага