Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

296

Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина Мьянманинг Аракан штатилик мусулмон роҳинжаларин ватанига қайтариш зарурлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Анадолу».

Бош вазир қочқинларнинг Мьянмага хавфсиз шаклда қайтариш учун халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради. Унинг сўзларига кўра, қарийб 1,2 миллион қочқин роҳинжанинг таъминоти Бангладешга оғирлик қиляпти. 

«Сўнгги тўрт йил давомида халқаро ҳамжамиятнинг ёрдамидан умид қилдик, бироқ чақириқларимиз эътиборга олинмади», – деди Шайх Ҳасина.

Шунингдек, у араканлик қочқинлар масаласининг ҳал этилмаганлиги коллектив хавфсизлик учун таҳдид эканлигини ва минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигини таъкидлади. Бангладеш бош вазири роҳинжаларга нисбатан ваҳшийликлар содир этганлар албатта жазоланиши зарурлигини, бундай жиноятлар ҳеч қачон жавобсиз қолмаслиги кераклигини ҳам айтиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, мусулмон роҳинжалар Мьянмадаги зулмлар ва шафқатсизликлар туфайли қўшни Бангладешга қочиб ўтган. БМТ роҳинжалар масаласида Мьянмани этник тозалашда айблаган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Масжидга сузиб борадиган имом

1514 16:31 13.10.2021

Бангладешда роҳинжалар етакчиси ўлдириб кетилди

1537 19:30 02.10.2021

Ўзбекистон ва Бангладеш Ишбилармонлар кенгашини тузади

391 14:35 07.09.2021

Роҳинжалар яшайдиган лагерларни сув босди (фото)

588 11:00 05.08.2021

Бангладеш: фабрикадаги ёнғинда ўнлаб одам ҳалок бўлди (фото)

548 17:10 09.07.2021
« Орқага