Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш: роҳинжалар олис оролга кўчирилмоқда

475

Бангладеш инсон ҳуқуқлари ва ёрдам ташкилотларининг танқидига қарамай, роҳинжа қочқинларини Бенгал кўрфазидаги олис ва сув тошқини бўлган оролга кўчиришни давом эттирди.

Қочқинлар бўйича комиссар ўринбосари Муззам Ҳусайн қўшимча 2000 киши  Бҳашан Чар оролига кўчирилишини айтган. У ерда Бангладеш бир миллионга яқин роҳинжа қочқинларининг 100000 нафарини қайта жойлаштиришни хоҳлайди.

850000 га яқин мусулмон роҳинжалар Бангладеш-Мьянма чегарасидаги лагерларга тўпланган, уларнинг аксарияти 2017 йилда Мьянма ҳарбийлари томонидан уюштирилган зўравонликлардан қочиб келган, бу эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фикрича, геноцид бўлиши мумкин.

Бангладеш чегарадан қочиб ўтган қочқинларни қабул қилгани учун мақтовга сазовор бўлган, аммо уларга доимий бошпана топишда муваффақият қозона олмади.

Бҳашан Чарга кўчирилган 19 мингдан ортиқ роҳинжа қочқинлари орасида юзлаб одамлар оролдан қочиб, қирғоқ бўйидаги шаҳарларда ҳибсга олинган. Август ойида қочоқларни олиб кетаётган балиқчи қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган.

Бангладеш қирғоқларидан тахминан 60 км  узоқликда жойлашган Бҳашан Чар сўнгги 50 йил ичида тахминан бир миллион одамни ўлдирган кучли циклонларга мойил бўлган ҳудуднинг марказида жойлашган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги ўтган ой Бангладеш ҳукумати билан оролдаги қочқинларга ёрдам ва ҳимоя қилиш бўйича келишув имзолади. 

Бангладеш барча кўчиришлар бутунлай ихтиёрий эканини даъво қилмоқда, бироқ бир қанча қочқинлар у ерга кўчиб ўтишга мажбур бўлаётганликларини айтишган.

Номини айтмаслик шарти билан АFP агентлигига интервью берган роҳинжалар жамоаси етакчисининг айтишича, Бангладеш ҳукумати унга ва унинг қавмдошларига кўчирилиши керак бўлган камида бешта оила рўйхатини тақдим этишни айтган.

Сешанба куни Human Rights Watch ташкилоти роҳинжа етакчилари лагерь аҳолисини Бҳашан Чарга кўчиб ўтишга, жумладан, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйишга мажбурлашаётганини айтган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мазкур ташкилот Бангладешни қочқинлар учун ҳаракат эркинлигини кафолатламагунча бошқа ерларга кўчиришни тўхтатишга чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Масжидга сузиб борадиган имом

1699 16:31 13.10.2021

Бангладешда роҳинжалар етакчиси ўлдириб кетилди

1710 19:30 02.10.2021

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

346 17:15 25.09.2021

Ўзбекистон ва Бангладеш Ишбилармонлар кенгашини тузади

493 14:35 07.09.2021

Роҳинжалар яшайдиган лагерларни сув босди (фото)

644 11:00 05.08.2021
« Орқага