Янгиликлар

Бангладешда ҳаво кескин совиб кетди, қурбонлар бор

1204

Одатда мўътадил иқлим ҳукмронлик қиладиган Бангладешда ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида камида эллик киши вафот этди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Мамлакатнинг энг шимолий нуқтаси ҳисобланмиш Тетулиа шаҳрида ҳаво ҳарорати 4,5 даражага тушиб қолган, натижада одамлар турли касалликларга чалинмоқда ва оламдан ўтмоқда. 

Бангладеш бўйлаб грипп ва зотилжам каби касалликларга чалиниш ҳолатлари ортган, беморларнинг аксари қалин кийим ололмайдиган қашшоқ кишилардир. Ноқулай об-ҳаво, айниқса, болалар ва кексаларга кўпроқ таъсир кўрсатяпти.   

165 миллион аҳолига эга Бангладешда ҳаво ҳарорати ўртача 20-25 даража бўлади. Бу ерда ҳаво ҳарорати шу пайтгача нолдан пастга тушмаган. Мамлакат тарихидаги энг паст ҳаво ҳарорати – 1,1 даража 1905 йилда Динажпур шаҳрида қайд этилган. 

Инна лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бангладеш:  250 мингдан зиёд масжиди бор мусулмон давлати

1093 11:54 17.09.2020

Олти ой олдин Бангладешдан қочган роҳинжалар Индонезияга етиб борди

584 22:25 07.09.2020

Бангладеш: масжидда портлаш, қурбонлар бор

784 16:50 05.09.2020

Минглаб кишига сохта коронавирус тести ўтказган бангладешлик қўлга тушди

450 19:45 17.07.2020

Тўртта Исроил самолётини уриб туширган қаҳрамон вафот этди

2104 09:30 16.06.2020

Бангладеш: 2 миллион фуқаро эвакуация қилинмоқда

701 20:30 19.05.2020
« Орқага