Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Бақара сураси тафсири

1280

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

« Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» (Бақара сураси, 216-оят).

Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Уларнинг жангни ёқтирмасликларини ҳам билади. Инсоннинг табиати шундай: машаққатни, қийинчиликни ёқтирмайди. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда бўладиган, икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади.

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса».

Бундай ишларнинг оқибатини Аллоҳ билади, банда билмайди.

Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба islom.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бақара сурасининг нима фазилати бор?

2837 08:30 24.02.2020

Қуръони каримга оид рақамлар...

1912 13:30 03.01.2020

Бақара сурасини ўқисангиз…

1296 08:00 28.10.2019

Бақара сураси тафсири

960 15:05 17.09.2019

Бақара сураси тафсири

998 14:05 16.09.2019
« Орқага