Бақара сураси тафсири

20:00 20.06.2019 477

Сура умматни заминни обод этиш ва Аллоҳнинг динини барпо қилишга тайёрлайди. Одамларнинг турларини баён қилади. Айни пайтда иймон асослари ва шариат тамалларини ҳам ўзида мужассам этади.

Сура "Бақара" (сигир) деб номланди. Чунки унда Бани Исроил сигири ҳақидаги қисса баён қилинди. Қиссада Аллоҳнинг шариатини зудлик билан татбиқ этиш ва яҳудлар каби уни пайсалга солмасликка ишора бор.

الم

"Алиф. Лаам. Мийм".

Қуръоннинг айрим суралари мана шундай ҳарфлар билан бошланади. Бир қараганда улар ҳеч қандай маънони англатмайдиган оддий ҳарфлардек кўринади. Аслида эса уларда чуқур маъно ва ҳикмат бор. Зеро, Қуръондаги биронта ҳарф беҳикмат эмас. Энг аҳамиятли ҳикматларидан бири шуки, Қуръон ўша араблар биладиган, танийдиган, гапирадиган тилда нозил бўлган ва уларни беллашувга чорлаган. Шунинг учун ҳам кўпинча бундай ҳарфлардан кейин Қуръони каримнинг бирон номи зикр қилинади. Чунончи, шу сурада ҳам айни ҳолатни кўрамиз.

ذَٰلِكَ ٱلۡكِتَٰبُ لَا رَيۡبَۛ فِيهِۛ هُدٗى لِّلۡمُتَّقِينَ

"Бу китобда шак-шубҳа йўқдир. У тақводорлар учун ҳидоятдир".

Ҳа, буюк Қуръоннинг ҳақлигига нозил бўлиш жиҳатидан ҳам, шакли ва мазмуни жиҳатидан ҳам ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. У Аллоҳнинг каломи бўлиб, тақводорларни У Зот сари элтадиган йўлга бошлайди.

ٱلَّذِينَ يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡغَيۡبِ وَيُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَمِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ يُنفِقُونَ

"(Тақводорлар)ки, ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис адо этурлар ва Биз уларга берган ризқдан инфоқ-эҳсон қилурлар".

Ғайбга иймон келтирурлар. Аллоҳ ва Унинг пайғамбари берган хабарлар ичида охират куни каби инсонга ато этилган ҳислар ила идрок этиб бўлмайдиган, биз учун ноаниқ бўлган олам ғайбдир. Намозни тўкис адо этурлар. Яъни, намознинг шартлари, вожиблари, суннатлари, рукнлари, ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ буюргандек, шариатга мувофиқ тарзда бажарурлар. Биз уларга берган ризқдан инфоқ-эҳсон қилурлар. Фарз закот бўладими, нафл садақа бўладими, ҳаммасини Аллоҳнинг савобини умид қилиб берурлар. Улар сизга нозил қилинган ваҳийга ҳам, сиздан олдинги пайғамбарларга нозил қилинган ваҳийга ҳам бирдек иймон келтирадилар. Айни пайтда улар охиратга ҳам, унда содир бўладиган жазо ва мукофотга ҳам аниқ ишонадилар.

وَٱلَّذِينَ يُؤۡمِنُونَ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَ وَبِٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ يُوقِنُونَ

(Тақводорларки,) сизга нозил қилинган (ваҳий)га ҳам, сиздан олдинги (пайғамбар)ларга нозил қилинган (ваҳий)га ҳам иймон келтирурлар ва охиратга аниқ ишонурлар.

Ғайбга иймон келтирурлар. Аллоҳ ва Унинг пайғамбари берган хабарлар ичида охират куни каби инсонга ато этилган ҳислар ила идрок этиб бўлмайдиган, биз учун ноаниқ бўлган олам ғайбдир. Намозни тўкис адо этурлар. Яъни, намознинг шартлари, вожиблари, суннатлари, рукнлари, ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ буюргандек, шариатга мувофиқ тарзда бажарурлар. Биз уларга берган ризқдан инфоқ-эҳсон қилурлар. Фарз закот бўладими, нафл садақа бўладими, ҳаммасини Аллоҳнинг савобини умид қилиб берурлар. Улар сизга нозил қилинган ваҳийга ҳам, сиздан олдинги пайғамбарларга нозил қилинган ваҳийга ҳам бирдек иймон келтирадилар. Айни пайтда улар охиратга ҳам, унда содир бўладиган жазо ва мукофотга ҳам аниқ ишонадилар.

أُوْلَٰٓئِكَ عَلَىٰ هُدٗى مِّن رَّبِّهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ

"Парвардигорлари тарафидан ҳидоятга эришганлар ҳам, нажот топгувчилар ҳам ана ўшалардир".

Мазкур сифатларга эга бўлган зотлар ҳидоят йўлида барқарор бўлиб, дунё ва охиратда зафар қучадилар, орзу-умидларига эришадилар, хавфсираш ўринларидан нажот топадилар.

Шак-шубҳани инкор этишдаги мутлақ ишонч унинг Аллоҳ тарафидан эканига далилдир. Зеро, биронта махлуқ ўз сўзи борасида бундай даъвони қила олмайди.

Қуръони каримдаги буюк ҳидоятлардан тақводорларгина, Аллоҳ таолодан қўрқиб, У Зотни улуғлайдиган кишиларгина фойдалана оладилар.

Иймоннинг энг юксак мартабаларидан бири ғайбга инонмоқдир. Зеро, бу иш Аллоҳ таологагина аён бўлган ғайб масаласида Аллоҳнинг Ўзига ва пайғамбари олиб келган хабарга тўла таслим бўлишни ўзида мужассам этади.

Кўп ўринларда Аллоҳ таоло намоз билан закотни бир ўринда зикр қилади. Чунки намоз Маъбудга ихлос қилиш бўлса, закот бандаларга яхшилик қилишдир ва бу иккиси саодат ва нажот гаровидир.

Аллоҳ таолога ишониш дунёда ҳидоят ва тавфиққа етиштирса, охиратда нажот ва зафарга эриштиради.

Аллоҳ таоло зоҳири ҳам, ботини ҳам соз бўлган тақводор мўминларнинг сифатларини баён қилганидан кейин зоҳири ҳам, ботини ҳам бузилган кофирларнинг сифатларини зикр қилади.

Муқим Маҳмуд таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!