Бақеъ қабристонида дафн этилган улуғ саҳобалардан кимларни биласиз?

17:02 27.04.2019 989

Муқаддас Ислом динининг бизгача соф ҳолда етиб келишида саҳобаларнинг ўрни беқиёс. Қуръони каримда Аллоҳ таоло улардан рози экани айтиб ўтилган. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида уларни мақтаб, жаннат башоратини берганлар. Агар тарихнинг энг муҳим ўрнини ўрганиш лозим бўладиган бўлса, албатта, саҳобалар тарихини ўрганиш энг муҳими бўлади. Мадина шаҳри илм булоғи бўлиб, саҳобалар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин У зотдан олган илмларни тўрт иқлимга тарқатди. Саҳобалар динни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўргангандек етказиш учун турли мамлакатларга ёйилиб бор куч ва имкониятларини сарфладилар.

Демак, шундай улуғ зотларнинг аксариятига қиёмат кунига қадар, қўнимгоҳ бўлган Бақиъ қабристони фазлининг бошқа қабристонлардан устунлик жиҳати шунда! Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки Мадинада вафот эта олса, унда вафот этсин. Чунки, унда вафот этган кишини шафоат қиламан” дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош бўлмаган (оила аҳиллари ва қариндош бўлганларини олдинги мақолаларимизда берган эдик) саҳобалардан Бақиъга дафн қилинганлари ушбулардир:

1. Авс ибн Собит ибн Мунзир Ансорий розияллоҳу анҳу.

2. Авс ибн Ховала ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳу.

3. Жаббар ибн Сахр Ансорий розияллоҳу анҳу.

4. Жубайр ибн Мутим Қураший розияллоҳу анҳу.

5. Ҳорис ибн Хузайма розияллоҳу анҳу.

6. Ҳаким ибн Ҳизом ибн Хувайлид розияллоҳу анҳу.

7. Ҳажжож ибн Илота Суламий Абу Муҳаммад розияллоҳу анҳу.

8. Ҳотиб ибн Абу Балтаъа Лахомий Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу.

9. Ҳувайтиб ибн Абдулуззо Қураший розияллоҳу анҳу.

10. Хаббоб Утба ибн Ғазвон Абу Яҳё розияллоҳу анҳу.

11. Хуфаф ибн Айман Ғифорий розияллоҳу анҳу.

12. Хувайлид ибн Амр Абу Шурайҳ Хузаий розияллоҳу анҳу.

13. Хаввот ибн Жубайр Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу.

14. Зайд ибн Холид Жуҳаний Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу.

15. Салама ибн Салама ибн Вақш Ансорий розияллоҳу анҳу.

16. Салама ибн Акваъ Абу Муслим розияллоҳу анҳу.

17. Саҳл ибн Баёз розияллоҳу анҳу.

18. Саҳл ибн Саъд Саъдий Ансорий Абул Аббос розияллоҳу анҳу.

19. Саҳл ибн Абу Ҳасма Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу.

20. Саиб ибн Язид Киноний розияллоҳу анҳу.

21. Суҳайл ибн Байзо Қураший Абу Умайя розияллоҳу анҳу.

22. Суҳайб ибн Санон Румий розияллоҳу анҳу.

23. Абдуллоҳ ибн Баҳийна розияллоҳу анҳу.

24. Абдуллоҳ ибн Собит Ансорий Абу Рабиъ розияллоҳу анҳу.

25. Абдуллоҳ ибн Ғосил Абу Ҳанзала розияллоҳу анҳу.

26. Абдуллоҳ ибн Каъб Ансорий розияллоҳу анҳу.

27. Амр ибн Абу Сарҳ Қураший Абу Саид розияллоҳу анҳу.

28. Амр ибн Умайя  Зомарий розияллоҳу анҳу.

29. Амр ибн Ҳазм ибн Зайд розияллоҳу анҳу.

30. Уқба ибн Амр Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳу.

31. Қайс ибн Саъд ибн Убода Ансорий Абу Амр розияллоҳу анҳу.

32. Каъб ибн Молик Ансорий Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу.

33. Каъб ибн Ужара ибн Умайя Ансорий розияллоҳу анҳу.

34. Кулайб (оталарини исми келмаган) розияллоҳу анҳу.

35. Муҳаммад ибн Маслама Ансорий Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу

36. Муҳаммад ибн Абу Жаҳм ибн Хузайфа розияллоҳу анҳу.

37. Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм Ансорий Абу Абдулмалик розияллоҳу анҳу.

38. Муҳаммад ибн Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу.

39. Муоз ибн Ҳорис Ансорий розияллоҳу анҳу.

40. Молик ибн Амр ибн Атик розияллоҳу анҳу.

41. Молик ибн Рабиъа Ансорий розияллоҳу анҳу.

42. Муғира ибн Ахнас Сақофий розияллоҳу анҳу.

43. Маъқил ибн Синон Ашжаий Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу.

44. Махрома ибн Навфал Қураший розияллоҳу анҳу.

45. Миқдад ибн Асвад Ҳазрамий Абу Маъбад розияллоҳу анҳу.

46. Маъмур Хосий розияллоҳу анҳу.

47. Навфал ибн Муовия Дайлий розияллоҳу анҳу.

48. Ҳинд ибн Ҳорис Асламий розияллоҳу анҳу.

49. Абу Шурайҳ Каъбий Хузоий розияллоҳу анҳу.

50. Абул Юср Ансорий розияллоҳу анҳу.

51. Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу.

52. Сабиату бинти Ҳорис Асламий розияллоҳу анҳо.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг кунимнинг навбати кечалари Бақиъ қабристонини зиёрат қилар эди."

Яна Ойша онамиз айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг кунимнинг навбати кечалари Бақиъ қабристонига кирган вақтларида кавушларини ечиб, оёқ кийимисиз кирардилар(Имом Муслим ривояти).

Баъзи китобларда Бақиъ қабристонига дафн этилганлар доимо қабр азобидан эминда бўладилар, деб ёзилган.

 

Манбалар асосида «Коҳ ота бузрук» жоме масжиди имом ноиби Абдулвоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.

 

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!