Илм

Барча гуноҳларингиз кечирилишини хоҳлайсизми?

3256

Эй дўстларим! Ўзингизга лозим тутишингиз учун сизларга бир нарсани айтиб бераман. Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади. У киши айтадиларки: “Мен Каъба атрофида тавоф қилаётган эдим. Шунда Каъбанинг пардаларига осилиб дуо қилаётган бир кишини кўриб қолдим.

У ўз дуосида: “Аллоҳумма, йа ман ла яшғолуҳу самъун ан самъин. Ва йа ман ла туғлитуҳу касратул масаил, йа ман ла ятабаррому би илҳаҳи ибадиҳил мулиҳҳийна алайҳи. Азиқна барда роҳматик ва карома истижабатик” – дер эди.

Яъни: «Эй бошқаларнинг дуосини эшитиш ўзгаларнинг ҳам дуосини эшитишдан тўсмайдиган зот (яъни ҳамманинг дуосини эшитадиган зот). Эй сўрагувчиларнинг сўрови янглиштириб юбормайдиган зот. Эй талаб қилувчиларнинг қатъийлигидан норози бўлмайдиган зот (яъни қайта-қайта сўраётган бандасидан ранжимайдиган зот). Мени ўз авфинг шаббодаси, раҳматинг лаззати ва марҳаматли ижобатинг билан ризқлантиргин” – деб дуо қиларди.

Мен у кишига: “Қайтаринг-қайтаринг, айтган дуоингизни яна бир марта айтинг”, – дедим. Шунда у менга бурилиб: “Эшитдингми?! ” – деди.

Саййидимиз Али: “Ҳа, эшитдим” – дедилар.

Кейин у дуони яна бир марта қайтариб: “Ҳар намоз сўнгида ушбу дуони айтиб, Аллоҳга илтижо қилгин! Ҳизрнинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, ким ушбу дуони қилса, Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини мағфират қилади” – дедилар.

Сизлар ҳам ушбу дуодаги сўзларни ёдлаб олинглар, кейин ҳар намоз сўнгида у билан Аллоҳга дуо қилинглар. 

Имом Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саҳобалар. Али ибн Абу Толиб

1174 18:40 16.03.2018
« Орқага