Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

1710

Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амриев бугун, 3 декабрь куни «Анадолу» агентлигига берган интервьюсида ташкилотнинг Истанбулда ўтказилган саккизинчи саммитининг аҳамияти ҳақида гапирган.

Бағдод Амриев бошқа давлатларнинг «жонли, душманона бўлмаган муносабати» ҳақида гапирар экан, шундай деган:

–  Нафақат минтақамиз давлатларидан, балки АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва араб давлатларидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилаётгани мазкур тадбирнинг халқаро аҳамиятини кўрсатади.

Унинг сўзларига кўра, саммитнинг тарихий аҳамияти шундаки, унда Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш, Истанбул декларацияси ва «Турк дунёсига қараш-2040»ни қабул қилиш, Туркий Кенгаш номини Туркий Давлатлар Ташкилоти деб ўзгартириш каби муҳим қарорлар қабул қилинди. Амриев ташкилот номининг ўзгартирилиши унга халқаро майдонда янги алоҳида мақом, обрў ва ўрни берганини таъкидлаб: «Кўпгина сиёсатшунослар Туркий давлатлар ташкилоти номининг ўзгартирилишини Евроосиё маконидаги «янги геосиёсий воқелик» деб баҳоладилар”, деб қўшимча қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

259 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

567 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

425 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

893 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1018 18:30 24.01.2022
« Орқага