Янгиликлар

Башар Асаднинг амакисини Франция ҳам суд қилмоқчи

282

Париж суди Сурия президенти Башар Асаднинг 82 ёшли амакиси Рифат Асаднинг “пул ювиши” билан боғлиқ ишни кўриб чиқади, дея хабар бермоқда Sozcu нашри.

Рифат Асад давлат маблағларидан фойдаланган ҳолда “кўчмас мулк соҳасида салтанат ташкил этиш”да гумон қилинмоқда. Маълум бўлишича, суриштирув ишлари 2014 йилда бошланган. Терговчиларнинг тахминига кўра, Суриянинг собиқ вице-президенти от заводи ва ҳашаматли уйларни сотиб олиш орқали “пул ювиш” билан шуғулланган. Рифат Асад саломатлиги яхши эмаслиги туфайли судда қатнаша олмайди, қолаверса, суд куни ҳозирча маълум эмас. 

Айтиш керакки, Рифат Асадни жиноятчи деб ўйлаётган фақатгина французлар эмас, Испанияда ҳам унга қарши жиноий иш қўзғатилган. Испан ҳуқуқ-тартибот органлари Рифат Асад, унинг икки аёли ва яна 10 кишини 600 миллион евродан ортиқ маблағни “ювишда” гумон қилинмоқда. Улар 1980-йиллардан бошлаб Испанияда, хусусан, Малага провинциясида уюшган жиноий гуруҳ сифатида ҳаракат қилгани айтиляпти. Испания суд органлари маълумотига қараганда, уларда умумий қиймати 695 миллион еврога тенг 507 та кўчмас мулк борлигини аниқланган. 

Суд органларининг фикрига кўра, Рифат Асад 1980-йилларда Сурия давлат ғазнасидан тахминан 272 миллион еврога тенг маблағни Испанияга олиб келган.

Рифат Асад 1983 йилда акаси Ҳафиз Асадни тўнтаришга уринишда муваффақиятсизликка учрагач, Суриядан қочиб кетган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзараси 

1112 23:30 03.04.2020

“Исломобод” масжиди қайта қурилмоқда

683 18:20 12.03.2020

“Тошкент нафас олишни истайди” флешмоби ўтказилди

1090 15:40 27.02.2020

Янги вазирлик ташкил этилди

863 22:29 18.02.2020

Хушхабар! AzonTVга  YouTube’дан "кумуш тугмача" келди

1884 17:47 10.01.2020

Буюк Британияда мусулмонлар сони расман 3 миллиондан ошди

791 09:30 06.01.2020
« Орқага