Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден: «АҚШ Толибоннинг терактга алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас»

1264

АҚШ Қуролли Кучлари Афғонистон пойтахтини бомбардимон қилганидан сўнг, ИШИД террорчилик ташкилотининг  бўлаги бўлган «Хуросон исломий давлати» позицияларига зарба бериш режаларини тайёрлайди.

Бу ҳақда 26 август куни АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Кобулдаги теракт муносабати билан қилинган мурожаатда сўзлаган.

«Мен ўз ҳарбий раҳбарларимга Хуросондаги ИШИД раҳбарияти ва нишонларни йўқ қилиш режаларини ишлаб чиқишни буюрдим. Биз хоҳлаган вақтда ва жойда аниқлик билан жавоб берамиз», деган давлат раҳбари.

АҚШ президентининг фикрича, “Толибон” ИШИД жангариларига Кобулда теракт уюштиришда ёрдам бермаган ва келажакда уларга ёрдам бермайди. «Ҳозирча, «Толибон» ва ИШИД ўртасида тил бириктириб, бугун содир бўлган ва келажакда давом этиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга ошириши учун ҳеч қандай далил йўқ», деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Австралияга ядровий технологиялар бермоқчи

298 14:40 02.12.2021

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

402 13:05 02.12.2021

Москва Украинага бостириб кирса, жазоланади

640 09:32 02.12.2021

Эрон АҚШнинг Исроил ядровий дастурини қўллаб-қувватлаётганини танқид қилди

418 19:00 01.12.2021

АҚШ Афғонистондаги кампаниядан қандай хулоса чиқариши керак?

501 17:30 01.12.2021

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

309 16:12 30.11.2021
« Орқага