Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден АҚШ ва Афғонистон мавзусида гапирди

1118

АҚШ президенти Жо Байден душанба куни АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш қароридан афсусланмаслигини айтган.

Шу билан бирга, у «Афғонистоннинг қулаши» кутилганидан тезроқ содир бўлганини таъкидлаган. Байденнинг қўшимча қилишича, Америка ҳарбийларининг Афғонистонда қолиши бу мамлакат муаммоларини ҳал қилмайди. Вашингтон, Байденга кўра, афғон кучларига толибларга қарши курашиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатган.

«Биз уларга ўз келажагини белгилаш учун керакли нарсаларни бердик. Лекин биз уларга ўз келажаги учун курашиш истагини бера олмадик», деган Байден.

Унинг таъкидлашича, «агар афғон кучлари ўзлари учун жанг қилишни истамасалар, америкаликлар улар учун жанг қилиб  ҳалок бўлмайдилар». У, шунингдек, Қўшма Штатлар Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун миллиардлаб доллар ва маблағ сарфлашни давом эттирса, «стратегик рақиблар - Россия ва Хитой» хурсанд бўлишини қўшимча қилган. Байденнинг таъкидлашича, у Афғонистонни тарк этиш қарори учун танқидга учрашини тушунади, лекин барибир у тўғри иш қилганига ишонади. Унинг қўшимча қилишича, у Афғонистон мисолида «бошқалар ўтмишда қилган хатоларини қайтармайди».

«Хато шундаки, (Афғонистонда) қолиш ва АҚШнинг миллий манфаатларига жавоб бермайдиган можарода чексиз курашиш, чет элда фуқаролар урушини авж олдириш, АҚШнинг чексиз ҳарбий аралашуви орқали мамлакатни ўзгартиришга уриниш. Бу биз такрорлай олмайдиган хатолардир», деган у.

“Толибон” май ойида АҚШ қўшинлари ва уларнинг иттифоқчиларини мамлакатдан олиб чиқишининг бошланиши фонида Афғонистонда фаол жанговар ҳаракатларни бошлади. Якшанба куни Афғонистон пойтахтига кириб, президент қароргоҳини эгаллаб олган “Толибон” кучлари Афғонистонни озод қилганини ва улар олиб бораётган урушни тугаган деб ҳисоблашганини айтишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этгани хабар қилинган. У ижтимоий тармоқларда афғонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун мамлакатни тарк этганини ёзган, лекин қаердалигини айтмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Байден яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаб, Фаластинга тинчлик олиб келмоқчи

856 09:45 22.09.2021

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

2080 22:20 17.09.2021

Байденнинг тез-тез йўталаётгани хавотирга сабаб бўлди

953 11:40 17.09.2021

Тожикистон Жо Байденнинг сўзларидан норози бўлди

2953 21:15 14.09.2021

«Толибларни тан олишимизга ҳали анча бор» – Байден

1166 11:30 07.09.2021

Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат давом этмоқда

795 09:58 04.09.2021
« Орқага