Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди

1430

АҚШ  президенти Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида узоқ йиллик тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатди. Оқ уй буни 20 май куни эълон қилди.

Номзод Конгресснинг юқори палатаси, Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Американинг Тошкентдаги ҳозирги элчиси Даниел Розенблум фаолиятини бошлаганига уч йилдан ошди. Ҳеник тўлиқ тасдиқлангунча Розенблум вазифасида давом этади.

Нью-Йоркда улғайган Ҳеник яқингача Давлат департаментида Марказий Осиё бўйича бош дипломат эди. У, шунингдек, халқ дипломатияси йўналишда узоқ йиллар хизмат қилган, бу борадаги дастурларга бош-қош бўлган.

Айни дамда Ҳеник АҚШ Мудофаа университетининг Кибер хавфсизлик ва ахборот коллежида Давлат департаментининг масъулидир. Дипломат дезинформацияга қарши кураш бўйича ўткир мутахассис саналади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

648 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

282 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

471 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

886 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

659 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1446 17:20 02.02.2023
« Орқага