Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи эмас

433

АҚШ президенти Жо Байден Эрон уранни бойитишини бас қилмагунга унга нисбатан жорий этилган чекловлар кучда қолишини айтди.

CBS телеканали эфирида бошловчи президентдан ядровий келишув бўйича музокараларни тиклаш учун Эронга қарши санкциялар бекор қилинадими, деган мазмунда савол сўради. «Йўқ», – дея жавоб қайтарди Байден. Шундан сўнг музокараларни бошлаш учун шарт Эроннинг уранни бойитишни тўхтатишими, деган саволга президент «ҳа» деган маънода бош силкиди.

Байден аввалроқ муайян шартлар бажарилса, Вашингтон ядровий келишувга қайтишини айтганди.

Эрон билан тузилган ядровий келишувдан АҚШ 2018 йилнинг майида чиққан ва Теҳронга нисбатан санкцияларни тиклаган эди. Эрон эса ўз навбатида ядровий келишув бўйича мажбуриятларини камайтириб борди. Айни пайтда Теҳрон келишув тикланиши учун биринчи навбатда Вашингтон санкцияларни бекор қилиши зарурлигини айтяпти.

Куни кеча Эрон вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий мамлакат нефт сектори 100 миллиард доллар тушумдан қуруқ қолганини, бунга эса АҚШнинг санкциялари сабаб бўлганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бельгия: эронлик дипломат бўйича суд ҳукми кучга кирди

314 22:00 05.05.2021

Эронлик аскарларни Қатар амири қутқарган эди

588 11:00 05.05.2021

Эрон сиёсий ўйинлар исканжасида

1328 20:30 30.04.2021

Эрон ва Афғонистонга ҳам COVID-19 хавф солмоқда

371 18:30 30.04.2021

Эрон: ядро объектида портлашда гумонланувчи маълум қилинди

825 17:30 18.04.2021

Эрон ва Саудия Арабистони: беш йилдан кейинги музокаралар

773 15:20 18.04.2021
« Орқага