Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден Фаластин раҳбари билан учрашишни хоҳламади

840

АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясининг сўнгги сессияси доирасида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан кўришишни истамади. Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Байденнинг рад жавоби “ноодатий”дир, ушбу жавоб унинг Исроил – Фаластин музокараларини устувор масалалардан деб ҳисобламасини кўрсатади. 

Байденнинг маслаҳатчилари Аббосга АҚШ президенти умуман икки томонлама учрашувлар ўтказмаслигини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Аббос ўтган жума куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияида Исроил имзоланган келишувларга амал қилмаётгани ва тинчлик бўйича ташаббуслардан ўзини олиб қочаётганини айтди. “Босқинчи давлатга 1967 йилдаги чегаралар ичидаги, хусусан, Шарқий Қуддусдаги босқинини тўхтатиши учун бир йил муҳлат беряпмиз. Бу вақт ичида Яқин Шарқ квартети (Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ) назоратида чегараларни белгилаш ва барча муаммоларни ҳал этишга тайёрмиз. Акс ҳолда нима учун 1967 йилдаги чегаралар ичидаги Исроилни тан олишни давом эттиришимиз керак?” – деди Фаластин раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Украинага яна қурол жўнатмоқчи

524 09:27 23.11.2021

Фаластин Байдендан ваъдасини бажаришини кутяпти

593 12:38 09.11.2021

Байден ядровий қуролни биринчи қўлламоқчи эмас. АҚШ иттифоқчилари бундан норози

1116 20:25 30.10.2021

Трампдан зарар кўрган мигрантларга 1 миллиард доллардан кўпроқ пул тўланиши мумкин

384 14:45 29.10.2021

Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун яна турар жойлар қуради

420 10:50 28.10.2021

Пентагон Ўзбекистон билан ҳарбий базалардан фойдаланишни муҳокама қилмоқчи

1015 11:05 14.10.2021
« Орқага