Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден Гуантанамо қамоқхонасини ёпмоқчи

625

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Гуантанамо қамоқхонаси келажагини расман кўриб чиқиш жараёнини бошлади. Reuters агентлигининг хабар беришича, ушбу жараёндан кўзда тутилган мақсад турмани ёпишдир. 

Агентлик манбалари қамоқхона келажаги билан боғлиқ ҳужжат бир неча ҳафта ёки ой ичида имзоланиши мумкинлигини айтган. Байден маъмурияти Барак Обама пайтида мазкур турмани ёпиш учун бошланган сиёсатни қайта бошлаши ҳам мумкин. Обаманинг қамоқхонани ёпиш ҳақидаги қарорини ундан кейин президент бўлган Дональд Трамп бекор қилган эди. 

Гуантанамо қамоқхонаси худди шу номдаги кўрфазда, Кубадан ижарага олинган ҳарбий-денгиз базасида жойлашган. Жорж Буш даврида бу ерда махсус турма ташкил этишга қарор қилинди.  

Ўтган ойда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари АҚШ раҳбариятини Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга чақирган эди. Уларнинг фикрича, бу турманинг ҳали ҳам очиқлиги нафақат АҚШ, балки бутун халқаро ҳамжамият учун шармандаликдир. 

Гуантанамога илк бор 2002 йилнинг январида Афғонистондан терроризмда гумонланган 20 киши олиб келинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Байден қўпол хатога йўл қўйди...”

4977 18:00 02.05.2021

Жо Байден “арманлар геноциди”ни расман тан олмоқчи

1035 12:40 23.04.2021

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди

616 12:30 15.04.2021

“Толибон” ҳужумларни орттиради, агар...

975 13:25 20.03.2021

Европа Иттифоқи ҳам Путинга қарши

1150 12:00 19.03.2021

Теҳрон кутганидек бўлмади: санкциялар муддати яна узайтирилди

628 17:30 06.03.2021
« Орқага