Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден ҳукуматда аёлларни кўпайтирмоқда

732

Президент Барак Обаманинг давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва Украинанинг Майдонида норозилик митинги қатнашчиларига печенье тарқатиш билан машҳур бўлган Виктория Нуланд катта сиёсатга қайтмоқда.

16 январ куни АҚШнинг сайланган президенти, 20 январда инаугурацияси бўлиб ўтадиган Жо Байден давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича муовини лавозимига Нуланднинг номзодини қўйди, дейилган Байден жамоаси сайтидаги хабарда.

«Байден Венди Шерманни давлат котибининг ўринбосари ва Виктория Нуландни давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинлайди, улар муҳимлик бўйича иккинчи ва учинчи юқори лавозимларни эгаллайди. Улар янги давлат котиби Энтони Блинкен қўл остида ишлаш учун танланган мансабдорлар қаторида бўлганлар», - дейилади хабарда.

Нуланд 30 йилдан ортиқ вақт давомида Давлат департаментида ишлаган, у АҚШнинг НАТОдаги доимий элчиси ва Европада оддий қуроллар тўғрисидаги шартноманинг махсус вакили бўлган.

Шунингдек, Байден ўзининг узоқ йиллик ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Брайан Маккионни давлат котибининг яна бир биринчи ўринбосарлигига номзод қилиб кўрсатган.

Бонни Женкинсни давлат котибининг қуролларни назорат қилиш ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш ҳам таклиф қилинмоқда. У қора танли аёллар тинчлик, хавфсизлик ва можароларга ёндашувни ўзгартиришни тарғиб қилувчи аёллар ташкилотига раҳбарлик қилган.

Барак Обаманинг президентлиги даврида Женкинс АҚШ Давлат департаментининг Халқаро хавфсизлик ва қуролни тарқатмаслик бюросида таҳдидларни камайтириш дастури координатори сифатида ишлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

168 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

417 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

56 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

381 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

266 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

988 18:48 22.05.2022
« Орқага