Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден коронавирус пандемиясининг сабабларини ўрганмоқчи

891

АҚШ президенти Жо Байден махсус хизматларга коронавирус пандемиясининг пайдо бўлиш сабабларини аниқлашга кўрсатма берди.

“Президент бўлганимдан кейин орадан ҳеч қанча ўтмай, миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчимдан разведка хизматига COVID-19нинг келиб чиқиши билан боғлиқ энг сўнгги таҳлиллар бўйича ҳисобот тайёрлашга кўрсатма беришни сўрадим”, – деди Байден.

Коронавирус касалланган ҳайвон орқали тарқалганми ёки лабораториядаги ҳодиса туфайлими – Оқ уй раҳбари ана шуни билмоқчи.

Президентнинг эътироф этишича, Америка разведкаси айни пайтда қайси тахминнинг ҳақиқатга яқинроқ эканлигини баҳолаш учун етарли маълумотга эга эмас. Байден якуний хулоса чиқарилиши учун саъй-ҳаракатларни тезлаштиришни ва ҳисоботни 90 кун ичида тайёрлашни истамоқда. 
Коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери бор. Хитой ҳукумати буни қатъиян рад этиб келади. 

Хитойда тадқиқот ўтказган Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти экспертлари ҳам коронавируснинг лабораторияда яратилгани ҳақидаги тахминни инкор қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яқин Шарқда янги геосиёсат сари: “Нима учун Ғарб Эрдоған билан ҳисоблашиши керак?" 

2155 18:15 01.07.2022

Байден халққа мурожаат қилди

1341 09:28 25.05.2022

АҚШ президенти Украинадаги вазиятни глобал муаммога тенглаштирди

620 16:09 24.05.2022

Байден: «Украинадаги махсус ҳарбий операция Россияни заифлаштиради»

1112 09:45 02.03.2022

Байден: «Америкаликлар Украинани зудлик билан тарк этиши керак – Жаҳон уруши бошланади»

2865 08:17 11.02.2022

Байден яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаб, Фаластинга тинчлик олиб келмоқчи

1548 09:45 22.09.2021
« Орқага