Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Байден қўпол хатога йўл қўйди...”

7101

АҚШ президенти Жо Байденнинг Шимолик Корея унинг мамлакати ва бутун дунё учун жиддий хавф туғдираётгани ҳақидаги сўзлари Пхеньяннинг ғазабини қўзғади. Deutsche Welle хабарига кўра, Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Байденнинг сўзларига муносабат билдирган. 

“Байден муроса қилишнинг иложи бўлмаган қўпол хатога йўл қўйди. Шимолий Корея тегишли чораларни қўллашига тўғри келади ва вақти билан АҚШ яна жуда жиддий ҳолатга тушиб қолади”, – дейилади вазирликнинг бугун тарқатилган баёнотида.

Қайд этилишича, “Байденнинг Конгрессдаги нутқи АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан душманона сиёсатни давом эттиришидан гувоҳлик бериб турибди”. Пхеньян Вашингтонни “муназам ядровий шантаж”да айблар экан, ядровий қурол ишлаб чиқиш Шимолий Кореянинг ўзини мудофаа қилиш учун ҳуқуқи эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида АҚШнинг Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги танқиди Шимолий Корея етакчисининг шаънини таҳқирлашни билдириши айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Оқ уй 30 апрель куни АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан сиёсати қайта кўриб чиқилишини маълум қидди. Вашингтон асосий эътиборни дипломатияга ва Шимолий Кореяни ядровий қуролдан воз кечишга мажбурлашга қаратмоқчи.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Байден билан учрашувда «арманлар геноциди» масаласини кўтаради

619 09:35 14.06.2021

Байден Хитойнинг фикрини инобатга олмасдан жаҳон савдо қоидаларини ишлаб чиқишга чақиради

596 16:35 06.06.2021

Байден коронавирус пандемиясининг сабабларини ўрганмоқчи

364 10:30 27.05.2021

Байден: «Исроил бўлмаганида, уни кашф қилишимизга тўғри келарди»

2336 10:30 19.05.2021

Байден Сурияга қарши санкциялар муддатини узайтирди

905 21:00 07.05.2021
« Орқага