Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден Сурияга қарши санкциялар муддатини узайтирди

1024

АҚШ президенти Жо Байден Сурияга қарши санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Гап 2004 йилдан 2012 йилгача Вашингтон томонидан Дамашққа нисбатан жорий этилган турли чекловлар ҳақида бормоқда. Жумладан, суриялик айрим жисмоний ва юридик шахсларнинг АҚШ юрисдикциясидаги активлари музлатилган, муайян турдаги Америка маҳсулотларининг Сурияга экспорти тақиқланган.

«Сурия режимининг ҳаракатлари АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун фавқулодда хавф туғдирмоқда», – дейилади Оқ уйнинг баёнотида.

Санкциялар муддати жорий йилнинг 11 майида ниҳоясига етиши керак эди, энди улар яна бир йил амал қилади. Президент Жо Байденниг фикрича, «озодлик талаб қилаётган Сурия халқига нисбатан шафқатсизлик ва қатағон нафақат Сурия аҳолисини таҳдидга қўйяпти, балки минтақада беқарорликни келтириб чиқаряпти».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШнинг талаби билан Исроилда ноқонуний турар жойлар қурилиши тўхтатиляпти

418 15:15 23.07.2021

Ироқ бош вазири мамлакатдаги АҚШ қўшини масаласини Байден билан муҳокама қилади

809 21:25 19.07.2021

Ярим миллион хитойлик АҚШ биолабораториясини текширишни талаб қилди

1019 19:25 19.07.2021

Саакашвили АҚШнинг Донецкни эгаллаш режалари ҳақида гапирди

1172 14:10 18.07.2021

АҚШ минглаб афғонистонликни эвакуация қилади

1069 14:05 17.07.2021

АҚШ Сенати Шарқий Туркистондан импорт тўхтатилишини истамоқда

648 21:00 16.07.2021
« Орқага