Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байден яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаб, Фаластинга тинчлик олиб келмоқчи

696

АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессияси умумсиёсий мунозараларида АҚШ маъмурияти Фаластин-Исроил можаросини икки давлатнинг ҳамжиҳат яшаши асосида ҳал қилиш тарафдори эканлигини билдирди.
У халқаро ҳамжамиятни дипломатик саъй-ҳаракатларни ва сиёсий музокараларга содиқликни «бутун дунёдаги тарангликни ҳал қилишнинг биринчи воситаси сифатида, Яқин Шарқнинг барча халқлари учун янада мустаҳкам тинчлик ва хавфсиз келажакка интилишга» ундади. «Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига бўлган садоқати шубҳасиздир. Биз сўзсиз мустақил яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаймиз», деди Байден. Унинг маърузаси  БМТ Бош ассамблеясида АҚШ раҳбари сифатида қилган биринчи нутқи бўлди.
«Аммо мен икки давлатнинг биргаликдаги яшаш принципи - яҳудий демократик давлати сифатида Исроилнинг келажагини тинч ва демократик Фаластин давлати билан тинч-осойишта ҳамжиҳатликда яшашига ишонаман. Биз ҳозирча бу мақсаддан узоқда бўлсак-да, лекин биз ҳеч қачон ўзимизни ривожланиш имкониятидан воз кечмаслигимиз керак», деган президент.
Август ойи охирида Исроил бош вазири Нафтали Беннет ҳукумат бошлиғи бўлган даврда фаластинликлар билан низолар ҳал бўлишига умид қилмаётганини айтган. Шунингдек, у Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун аҳоли пунктлари қуриш сиёсатини тугатиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Оталар таърифи

442 22:00 16.10.2021

Саудия Арабистони минтақада устунликка эриша оладими?

774 21:05 16.10.2021

Алвидо, Ватан! Деҳқонлар

742 20:05 16.10.2021

Турк компаниялари Ўзбекистон мактабларига ноутбуклар тақдим этди

347 19:05 16.10.2021

Ўмонда “Яшил масжид” лойиҳаси амалга ошириляпти 

273 18:35 16.10.2021

Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатновлари қайта тикланяпти

355 18:05 16.10.2021
« Орқага