Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байденнинг сўзлари “Толибон”нинг танқидига учради

2737

“Толибон” ҳаракати АҚШ президенти Жо Байденнинг ҳеч қандай куч афғон халқини ягона ҳокимият остида бирлаштира олмайди, деган сўзларини рад этади. “Толибон” тузган Ташқи ишлар вазирлигининг бу борадаги баёнотини вазирлик матбуот котиби Абдуқаҳҳор Балхий ижтимоий тармоқда эълон қилди.

“Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президентининг Афғонистон бирлашишга қодир эмаслиги ҳақидаги сўзларини қатъиян рад этади”, – дейилади баёнотда. Таъкидланишича, “бирлашган ва бўлинмаган халқларгина босқинчилар ва буюк империяларнинг қулашига олиб келиши мумкин”.

Шунингдек, баёнотда “Толибон” қисқа вақт ичида Афғонистонда “умумий хавфсизликни таъминлашга, марказий ҳукуматни ўрнатиш ва афғон халқини бирлаштиришга” эришгани айтилган. “Нифоқ ташқи ҳодиса бўлиб, омон қолиш учун ажнабий босқинчилар томонидан қўзғатилган. Аммо афғонлар ислом дини, ватан туйғуси ва шонли тарих ёрдамида уларни енгиб, энди тенг ҳуқуқли давлат бўлиш йўлида қатъий қадам ташламоқда”, – дея қўшимча қилган “Толибон”.

Чоршанба куни Оқ уйда матбуот анжуманида нутқ сўзлаган Жо Байден Афғонистон “империялар қабристони” эканини, чунки у “бирдамликни қабул қилмаслигини” айтган эди. “Агар кимдир Афғонистонни бир ҳукумат остида бирлаштира олади, деб ўйласангиз, қўлингизни кўтаринг”, – деди Америка президенти йиғилганларга.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жо Байден кўришиш учун яна ҳеч ким йўқ томонга қўл узатди

5835 17:15 23.04.2022

Байден Украинага яна 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди

354 14:45 22.04.2022

Шольц: Германия Россия газидан режалаштирилганидан тезроқ воз кечади

827 09:24 20.04.2022

Байден Украинага 800 миллион доллар ёрдам берилишини эълон қилди

358 12:15 14.04.2022

Байден Путинни геноцидда айблади

963 12:29 13.04.2022

АҚШ президенти рамазон табригида оятдан иқтибос келтирди

2356 15:30 02.04.2022
« Орқага