Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байденнинг тез-тез йўталаётгани хавотирга сабаб бўлди

821

Нутқлар ва бошқа расмий тадбирлар пайтида АҚШ президенти Жо Байденнинг тез-тез йўталиши ташвишга сабаб бўлмаслиги керак. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Жен Псаки пайшанба куни Оқ уйда ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилган.

«Хавотирга ўрин йўқ. Бизда у билан бирга саёҳат қиладиган шифокор бор, агар керак бўлса, албатта текширув ўтказади», деган Псаки.

Бу жавоб журналистлардан бирининг президентнинг кўп йўталишига оид берган саволига жавоб ўлароқ айтилди. 

«Менимча, бу ташвишга сабаб эмас», деб такрорлади Псаки унга жавобан. «Ўйлайманки, биз ҳаммамиз томоғимизни чайганимизда озгина шамоллашимиз мумкин. Албатта, бу ҳолга президентлар, бошқа амалдорлар, журналистлар, матбуот котиблари ҳам дуч келиши мумкин», - дея қўшимча қилган у. 

78 ёшли Байденнинг вақти-вақти билан нутқлар ва бошқа расмий тадбирларда йўталиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборига тушган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Байден яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаб, Фаластинга тинчлик олиб келмоқчи

721 09:45 22.09.2021

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

1992 22:20 17.09.2021

Тожикистон Жо Байденнинг сўзларидан норози бўлди

2876 21:15 14.09.2021

«Толибларни тан олишимизга ҳали анча бор» – Байден

1014 11:30 07.09.2021

Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат давом этмоқда

745 09:58 04.09.2021
« Орқага