Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байрактардан янги «Байрактар»: Туркия ҳужум дронининг биринчи парвози вақтини эълон қилди

1681

Янги турк жанговар учувчисиз учиш аппарати Байрактар ТВ3 2022 йилда биринчи парвозини амалга оширади. Бу ҳақда 22 сентябрь куни Истанбулда учинчи авиация, космик ва технология фестивали (TEKNOFESТ) доирасида ташкил этилган «Take Off» халқаро ташаббуслар саммитида «Байкар» компаниясининг техник директори Селжук Байрактар маълум қилган.

Селжук Байрактар, Baykar томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз ҳаво тизимлари ҳамда яқин йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида гапирган. «Келажакка назар ташласак, Bayraktar TB3 концепциясини кўришимиз мумкин. Бу сунъий йўлдош бошқариладиган учувчисиз учиш аппарати минглаб километр масофани босиб ўтади. Биз Bayraktar TB2дан бир оз каттароқ ва Akıncı учувчисиз учиш аппаратидан кучсизроқ бўлган ҳужум дронлари ҳақида гапираяпмиз. Янги учиш аппарати учиш-қўниш йўлаги қисқа бўлган кемаларга қўна олиш қобилияти билан ажралиб туради, бу дунёда кўп аналогларда учрамайди”, - деди Baykar техник директори.

Байрактар, Туркия учувчисиз учоқларининг босиб олинган Озарбайжон ерларини озод қилишдаги аҳамиятини эслаган.

"Бизнинг учувчисиз учиш аппратларимиз кўпчиликни ҳарбий концепцияни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Умид қиламизки, Bayraktar TB3 2022 йилда биринчи парвозини амалга оширади. 2023 йилга келиб биз учувчисиз маҳаллий ҳарбий самолёт лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқдамиз”, - дея хулоса қилган у.

Туркия расмийлари бу мамлакат жанговар дронлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаганини даъво қилмоқда. Селжук Байрактарга тегишли бўлган Baykar мудофаа компанияси Bayraktar TB2 аппаратларини Озарбайжон, Украина, Қатар ва Ливияга сотди. Март ойида Туркия раҳбари Саудия Арабистони ҳам Анқарадан учувчисиз зарба бериш тизимларини сотиб олишдан манфаатдор эканлигини айтганди. Польша Туркиядан 24 та разведка-зарбдор учиш аппаратларини сотиб олади ва ҳарбий маҳсулотларни Анқарадан сотиб олган НАТОга аъзо биринчи давлат бўлади".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Украинага Bayraktar TB2 сотишига Россиянинг муносабати қандай бўлади?

1012 11:55 03.10.2021
« Орқага