Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байрутда 300 минг киши уйсиз қолди, моддий зарар катта

844

Ливан пойтахти Байрутда кеча, 4 август куни рўй берган портлаш оқибатида 100 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 4 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Ярадорлар сони кўплиги туфайли қурбонлар сони ортиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Ҳодисадан кейин камида 100 киши бедарак йўқолгани, вайроналар остида қолганлар сони кўплиги айтилмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. 

Байрут ҳокими Марва Абуд AFP агентлигига берган интервьюсида пойтахтнинг ярми зарар кўрганини ва тахминан 300 минг киши уйсиз қолганини маълум қилди. Унинг тахминига кўра, портлаш 3-5 миллиард доллар зарар етказган. 

Ливан бош вазири Ҳасан Диабнинг айтишича, портлашга пойтахт портида хавфли шароитда сақланган 2750 тонна аммиакли селитра сабаб бўлган. 

Ливанда кучли портлаш ортидан мотам эълон қилинди

Портлашдан кейинги Байрут (фотожамланма)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ливанликлар тош даврига қайтиш истамайди”

114 16:00 04.03.2021

Ливан: депутатларнинг навбатсиз эмлангани можарога сабаб бўлди

230 19:00 25.02.2021

Ҳукумат инқирози давом этяпти – Ливан

248 18:30 13.02.2021

Ливанда намойишлар тинмаяпти

333 10:45 01.02.2021

Саудия Арабистони фуқароларининг айрим давлатларга бориши тақиқланди

1381 09:00 16.01.2021

Ливанда фавқулодда ҳолат жорий этилади

627 15:31 12.01.2021
« Орқага