Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байрутдаги портлаш қурбонлари сони ортди

407

Ливан пойтахти Байрутда 4 август куни юз берган портлашдан кейин бедарак йўқолган икки кишининг жасади топилган. Шу тариқа портлаш қурбонларининг сони 179 нафарга етди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Маълум бўлишича, АҚШнинг Федерал қидирув бюроси вакилларидан иборат делегация Байрутдаги портлаш бўйича олиб борилаётган суриштирувларда қатнашади. Айни пайт суриштирувда Франция вакиллари иштирок этмоқда. 

Ливан президенти Мишел Аун портлаш билан боғлиқ суриштирув ишлари узоқ давом этиши мумкинлигини айтди. Айни пайтда у портлаш бўйича мустақил комиссия тузиш ҳақидаги чақириқларга қарши чиқиб, бу вақтнинг бой берилиши сабаб бўлишини таъкидлади. Аун портлаш туфайли истеъфо бермоқчи эмас. 

“Бу мумкин эмас, чунки бўшлиққа олиб келади. Ҳукумат истеъфо берди, мен ҳам истеъфо берсам, дарҳол сайлов ўтказишимизга тўғри келади. Аммо ҳозир сайловнинг вақти эмас”, – деди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливан Исроилдан ҳудудларни қайтаришни талаб қилмоқда

787 12:20 29.10.2020

Ливан: Саад Ҳарири яна бош вазир бўлди

288 09:44 23.10.2020

Ливан яна ҳукуматсиз қолди 

408 17:35 26.09.2020

Ливан президенти: “Янги ҳукуматни шакллантирмасак, жаҳаннамга равона бўламиз”

431 14:42 22.09.2020

Байрутда портлашга сабаб бўлган кимёвий моддадан яна бор экан

315 12:20 04.09.2020

Ливан: янги бош вазирнинг исми маълум бўлди

301 19:10 31.08.2020
« Орқага