Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байрутдаги портлаш сабабларини текширишда Интерпол вакиллари ҳам қатнашади

1200

Жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти – Интерпол вакиллари Байрут портида юз берган портлаш сабабларини аниқлашда иштирок этиш учун Ливанга йўл олди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди. 

“Интерполнинг бундай ёрдам кўрсатишдаги тажрибаси миллий ҳукумат учун фойдали бўлиши мумкин ва биз Ливан сўраган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, – деди ташкилот раҳбари Юрген Шток.

Байрутда Интерполнинг Ҳодисаларни текшириш гуруҳи мутахассислари иш олиб боради. Одатда бу гуруҳнинг вакиллари ташкилотга аъзо давлатнинг сўрови билан жараёнга жалб этилади. Масалан, улар 2019 йилда Кения пойтахти Найробидаги Riverside меҳмонхонасидаги портлашни ўрганган.  

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут портида хавфли тарзда сақланган 2750 тонна аммиакли селитранинг портлаши оқибатида 154 киши ҳалок бўлди, 5 мингга яқин киши яраланди.

Исроил ҳарбийлари фаластинлик аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди

Ҳиндистонлик киши Малайзияда пандемиянинг иккинчи тўлқинига сабаб бўлиши мумкин

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливаннинг беш ажойиб масжиди

452 15:18 27.04.2022

Ливиядаги муҳим конларда нефт қазиб чиқариш тўхтатилди

431 08:35 19.04.2022

Дунё мамлакатларида Рамазон: Ливан

690 09:25 04.04.2022

Эрон Ливанга буғдой етказиб беришга тайёр

463 14:15 28.03.2022

Ливанда 1000 га яқин одам депутатлик учун кураш олиб боради

340 13:05 17.03.2022

“Юртимизни сақлаб қолайлик!” – Ливан президенти

689 13:05 28.12.2021
« Орқага