Байтуллоҳни яхши кўринг

21:00 09.04.2019 802

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳаж ва умрага борувчиларга доимо муҳаббат назари ила қаранг. Бирор банда мен ҳажга ёки умрага кетяпман деса, жудаям ҳасрат нигоҳлари ила унга қаранг. Буни одат қилиб олинг. Бу инсон нақадар бахтлики, Аллоҳ таъоло уни Ўзининг байтининг дийдори учун қабул қилди деб ўйланг, ўзингиз учун дуо қилиши ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саломингизни етказишини айтинг.

Бир куни мен Муршиди Олам раҳматуллоҳи алайҳдан: Ҳазрат! Аллоҳ таъоло сизни ҳар йили ҳажга боришга муваффақ қилади. Бунинг учун бирор хос амал қиласизми? деб сўрадим. Ҳазрат ўзлари шундай дедилар: Мен ҳали ҳажга бормаган пайтимда, ҳаж кунлари Карачи шаҳрига борар эдим ва ҳаж учун кемага минаётган мусофирлар тарафига ҳасрат ила қарар эдим. Булар нақадар бахтлидирлар. Аллоҳнинг байтини кўришлик учун кетяптилар дер эдим.

Ҳазрат яна шундай дея бошладилар: Мен муҳаббат ила уларнинг юзларига қарар эдим. Шу сабабли Аллоҳ таъоло мен учун ҳам ҳаж эшикларини очиб юборди.

Демак, муҳаббат ила ҳожи ёки умра қилувчига қарашлик ила сиз учун ҳам ҳаж ва умра эшиклари очилиб кетади.

"Тааба манзил сирф деванэ гайэ" китобидан

Абдулқайюм Комил таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!