Саволим бор...

Бегона аёлнинг қўлини ушласам...

7461

Савол:

Муҳтарам устоз! Муайян масалада сиздан бошқача, бошқа бир олимдан эса умуман бошқача ҳукм эшитсам, рости иккиланиб қоламан. Масалан, сиз аёллар билан қўл бериб сўрашишга рухсат бермайсиз. Аммо баъзи олимлар унинг жоизлигини айтади. Мен  муқаллидман: сизга ҳам, бошқа олимга ҳам ишонаман. Узр, мен фақатгина тўғри йўлни топиш учун шу саволни беряпман. Сиздан дуо сўрайман ва сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман.


Жавоб:

Сиз фатво бераётган олимдан гапига аниқ далил сўрашингиз лозим. Мисол учун унга: “Бу борадаги фиқҳий далилни айтиш ила менга икром эта оласизми?” дейишингиз мумкин. Бегона аёл билан қўл бериб сўрашишга келсак, ҳукмнинг далили Имом Бухорийнинг Оиша (розияллоу анҳо)дан ривоят қилган қуйидаги ҳадисдир: “Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларига ҳеч ҳам бегона аёлнинг қўли тегмаган. Фатҳ куни аёллардан байъат олганларида ҳам қўл бериб эмас, сўз орқали байъат қабул қилганлар”.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага