Беҳад мушфиқ - меҳрибон

16:00 11.05.2019 465

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, Расулуллоҳга беадад салоту саломлар бўлсин

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: ”Аллоҳнинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бордир. Кимки бу исмларни санаса (ёд олса) жаннатга киради”. (Бухорий, Муслим, Ибн Можа,Термизий ривоят қилган).

 

Ар-Раҳмон - жамики яратган маҳлуқотига беҳад меҳрибон

 

Бутун борлиқ – мавжудот,

Пайдо бўлган ул замон.

Раҳмати-ла яратди,

Марҳаматли ул  Раббон.

Ҳар кўринган маҳлуқот,

Раҳматидан далолат.

Сайёралар-коинот,

Раҳматидан далолат.

Нурга чўмган малаклар,

Раҳматидан далолат.

Сузиб юрган фалаклар,

Раҳматидан далолат.

Неъматлар бергувчи У,

Соҳиби иймонга ҳам.

Ҳатто, бергай бехабар,

Инкорчи ҳар жонга ҳам.

Неки мавжуд оламда,

У мушфиқдир - меҳрибон.

Лутфу - эҳсони бисёр,

Марҳаматли - ар - Раҳмон.

 

Муҳаммад Бобур Мўмин

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!