Янгиликлар

Бекор қилинган умранинг пулини онлайн қайтариб олиш мумкинми?

1426

Саудия Арабистони умра зиёратига пул тўлаган мусулмонларга пулни қайтариб олишга имкон берадиган янги электрон тизим ишга туширилганини эълон қилди.

Ҳаж ва умра вазирлиги расмий баёнотида айтилишича, бу қадам Саудия ҳукумати яқинда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қиролликка киришни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги қароридан кейин қўйилган.

Янги тизим турли мамлакатлардаги зиёратчиларга амалга оширолмаган зиёрати учун тўлаган пулини қайтариш тўғрисида электрон сўров юборишга имкон беради. Вазирлик виза тўловлари ва хизмат ҳақини қайтариб бериш даъвоси бўлган барча шахсларни ўз мамлакатларидаги маҳаллий агентликлар билан боғланишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган пайшанба куни Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус мамлакатга киришининг олдини олиш учун зиёратчиларнинг қиролликка киришини вақтинча тўхтатиб қўйган эди. Коронавирус давлатга таъсир қилса ё қилмаса, ҳаж мавсуми июл ойи охирида бошланиши керак.

Куни кеча Саудия Арабистонида ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Эрондан Баҳрайн орқали келган фуқаро вирус юқтириб олгани аниқланган ва касалхонага ётқизилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони: масжидлар намозхонларни қабул қилишга тайёр

126 23:30 01.06.2020

Вашингтон Саудия Арабистонига бомба сотмоқчи. Нархи – $500 млн

758 18:30 30.05.2020

Умрага келган 450 минг киши уйларига жўнатиб юборилди

550 21:00 29.05.2020

АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм)

973 14:24 28.05.2020

Саудия Арабистони масжидларида янги қоидалар жорий этилди

964 23:00 27.05.2020

Хушхабар: Саудия Арабистонида масжидлар очилмоқда

913 20:40 26.05.2020
« Орқага