Бельгия мусулмонлари ва яҳудийлари янги қонунга қарши чиқди

14:30 12.03.2019 1855

Бельгиянинг Фламанд минтақасида жорий йилнинг 1 январидан эътиборан ҳайвонларни диний қоидаларга кўра сўйиш тақиқланди. Бунинг оқибатида гўшт нархи кўтарилиб кетди. 

Янги қонунга биноан ҳайвонлар сўйилишидан олдин электр шоки билан ҳушсизлантирилиши керак. Қонун ташаббуслари буни ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш билан изоҳлади. 

“Евроньюс” хабарига кўра, янги қонундан норози мусулмонлар ва яҳудийлар уюшмалари Бельгия Конституцион судига арз қилди. Улар эътиқод эркинликлари чекланганидан шикоятчи. 

Агар Конституцион суд эътирозни қабул қиладиган бўлса, иш Европа Иттифоқи судида кўриб чиқилади. 

Маълумотларга қараганда, Бельгияда тахминан 500 минг мусулмон ва 30 минг яҳудий яшайди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!