Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бельгия: рўмолга қарши қонуннинг бир қисми бекор қилинди

701

Бельгиядаги мусулмон аёллар суд залида рўмолларини ечишга ҳожат қолмайди, чунки душанба куни қонуннинг бир қисми бекор қилинди, дея хабар беради ОАВ.

Бельгиядаги аксарият судьялар илгари ҳижоб кийишга эътибор бермаган бўлса-да, бироқ кўплаб судьялар ҳижоб кийишни умуман тақиқлашга чақирган эди.

2018 йилда муслима аёл рўмол ўрагани учун суд мажлисига киришга рухсат берилмагани учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига (ИҲЕС) мурожаат қилган.

ИҲЕС Бельгияни рўмол ўрашни тақиқлагани учун қораган ва бу иш диний эътиқод эркинлигини бузади, деб қарор қилган. Бироқ, Бельгия бош кийимлар ҳақидаги қонунини сақлаб қолган эди.

Шу муносабат билан, 2019 йил март ойида Тенг имкониятлар федерал маркази ИҲЕС қарорларига риоя этилишини назорат қилувчи Европа Кенгаши Вазирлар қўмитасига тақиқни бекор қилиш учун Конституциянинг 759-моддасига ўзгартириш киритиш зарурлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Шу тариқа «Судларни ташкил этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилди.

2019 йил бошида ИҲЕС бир овозга қарши олтита кўпчилик овоз билан «Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг 9-моддаси (фикр, виждон ва дин эркинлиги) бузилганлиги» ҳақида қарор чиқарган эди. Суд қарорига кўра, муслима аёлларнинг «рўмолини ечишдан бош тортганлиги сабабли суд залидан четлатилгани» «ўз динига эътиқод қилиш ҳуқуқидан фойдаланишни» чеклаш билан баробардир.

«Шунинг учун Суд ушбу чеклов зарурати аниқланмаган ва Лачири хонимнинг ўз динига эътиқод қилиш эркинлиги ҳуқуқининг бузилиши демократик жамиятда оқланмайди, деб қарор қилди», дейилади қарорда. Суд Бельгияни Лачири хонимга 1000 евро (тахминан 1650 доллар) тўлашга мажбур қилди.

2007 йилда Европа Кенгашининг Адлия суди томонидан «Лачири хоним» деб аталган аризачи акаси ўлимига оид иш бўйича суд мажлисида иштирок этган. Судга раислик қилувчи судья Лачирига «рўмолини ечмагунча суд залига кира олмаслигини» айтган. У талабни бажаришдан бош тортган ва суд мажлисида қатнашмаган. Лачири 2008 йил декабрь ойида Европа Иттифоқининг олий судига шикоят қилишдан олдин маҳаллий судларда бу қарорга эътироз билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уйғур трибунали Хитойни геноцидда айбдор деб топди

1879 11:15 10.12.2021

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

1060 08:06 27.11.2021

Бельгияда масжид учун рухсат олиш қийинлаштирилади

819 18:05 08.10.2021

Бельгия: эронлик дипломат бўйича суд ҳукми кучга кирди

1320 22:00 05.05.2021

Бельгиялик болалар Суриядан олиб кетилади

1059 10:33 06.03.2021
« Орқага