Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бельгия суди эронлик дипломатни озодликдан маҳрум қилди

590

Белгия суди эронлик дипломат Асадулла Асадийни 2018 йилда Франциядаги Эрон мухолифати раҳбарлари йиғилишида теракт режалаштирганида айблаб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Асадий билан бирга яна уч киши айбдор деб топилган. Ушбу иш бўйича судланувчилар Теҳрон ҳокимиятига қарши бўлган "Эрон халқининг мужоҳидлари" ташкилоти раҳбарларига қарши теракт уюштиришда айбланган.

Асадий Германияда ҳибсга олинган ва Белгияга экстрадиция қилинган.

Эронлик дипломат унга қўйилган айбловларни рад этган ва суд мажлисида қатнашмаган. Асадий адвокат орқали рад жавобини бериб, у дипломатик иммунитетига эга эканлигини тушунтирди.

Европа Иттифоқи мамлакатларида биринчи марта эронлик дипломат суд қилинмоқда. Франция Асадийнинг Эрон разведкаси ходими эканлигини даъво қилмоқда. Расмий Эрон, ўз навбатида, Асадийга қарши айбловларни рад этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда сув таъминотидаги узилишлар намойишларга сабаб бўлди

41 23:10 23.07.2021

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

311 21:55 23.07.2021

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

374 21:10 23.07.2021

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

245 20:05 23.07.2021

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

563 19:20 23.07.2021

Ўзбекистонда йигирма бир миллион кишини эмлаш режалаштирилган

366 18:25 23.07.2021
« Орқага