Янгиликлар

Бельгия суди мактабдаги рўмол тақиқини ноқонуний деб топди

1511

Бельгия суди Лёвен шаҳри мактабларида рўмолга қўйилган тақиқ ноқонуний экани ҳақида қарор чиқарди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Шаҳардаги Фламанд жамияти таълим кенгашига қарашли мактаблардаги тақиқ бўйича ўқувчилардан бири Лёвен биринчи инстанция судига мурожаат қилган. Суд эса ўқувчининг талаби ҳақли эканини ва у мактабда рўмол ўраши мумкинлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Судьянинг фикрига кўра, мактабда рўмол ўрашнинг тақиқланиши диний эркинликка зиддир.

Фламанд жамияти таълим кенгаши 2013 йилда ўзига қарашли барча мактабларда рўмолни тақиқлаган эди.

Бундан аввал Бельгиянинг Маасмелехен шаҳридаги 11 ўқувчи ҳам рўмол масаласида судга мурожаат қилган ва ютиб чиққан эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бельгия компанияси Сурияга рухсатсиз кимёвий модда сотишда айбланмоқда

337 12:00 05.06.2019

Белгия Бош вазири ўринбосари: «Биз Саудияга қурол сотишни тўхтатишимиз керак»

620 09:30 24.10.2018
« Орқага