Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бельгиялик болалар Суриядан олиб кетилади

552

Бельгия ҳукумати Сурияга кетиб қолган фуқароларининг фарзандларини ватанига қайтаришга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Евроньюс». 

Айни пайтда бельгиялик оилалар Суриянинг шимоли-шарқида, курдлар назорат қилаётган лагерларда қолмоқда. Бельгия ҳукумати бу ердан 12 ёшдан кичик болаларни олиб кетмоқчи, уларнинг тахминий сони 30-50 атрофида. Бельгия бош вазири Александр Де Кроонинг фикрича, агар бу болалар уруш ҳудудида қоладиган бўлса, “катта эҳтимол билан террорчи бўлиб етишади”. 

Европарламент депутати Саския Брикмон бир неча йилдан бери бельгиялик болаларни Суриядан олиб чиқиш зарурлигини айтиб келади. 

«Болаларнинг репатриацияси ҳақидаги хабар гуманитар маънода фавқулодда муҳим ва кечиктириб бўлмас ҳисобланади, чунки улар бегона жойда ичимлик сувисиз, керакли озиқ-овқатсиз яшаяпти, уларда сурункали касалликлар келиб чиқиши мумкин, – дейди Бриктон. – Иккинчи сабаб – хавфсизлик. У аллақачондан бери етишмаяпти, бироқ охирги вақтда Сурия шимолидаги вазият оғирлашди. Кўпгина аёллар яна радикаллашяпти ва ИШИД сафига қўшиляпти».  

Суриядан бельгиялик болаларга қўшиб уларнинг оналари ва кекса аёллар ҳам қайтарилади. 

Маълумотларга қараганда, Суриядаги урушда 400 дан зиёд Бельгия фуқаролари қатнашган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бельгия: эронлик дипломат бўйича суд ҳукми кучга кирди

916 22:00 05.05.2021

Бельгия суди эронлик дипломатни озодликдан маҳрум қилди

591 20:00 05.02.2021

Бесоқолбозликни қоралаган имом Бельгиядан депортация қилинмоқда

1497 19:00 28.01.2021

Брюссел: намойиш тартибсизликларга айланиб кетди

755 12:30 14.01.2021

Бельгия: Санта Клаус ташрифидан кейинги фожиа

2385 12:00 03.01.2021
« Орқага