Бельгиялик исломофоб сиёсатчи жосусликда гумон қилиняпти

23:30 12.11.2018 691

Бельгияда миллатчиларнинг “Фламанд манфаати” партияси етакчиларидан бири Филипп Девинтер Хитойга жосуслик қилганликда гумонланяпти. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, Девинтер қарийб ўн йил давомида Антверпендаги ноҳукумат ташкилотга маслаҳат хизмати кўрсатиб келган, мазкур ташкилот Хитой фойдасига жосуслик билан шуғуллангани айтилмоқда. Девинтер ташкилотнинг асосчиси, 2017 йилда Бельгиядан ҳайдалган Шао Чанчунь билан яқин алоқада бўлган. Ушбу ташкилот Девинтернинг Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафарларини молиялаштирган.

Филипп Девинтер ўзига нисбатан билдирилаётган айбловларни тан олмаяпти.

У Исломга қарши чиқишлари билан танилган. Брюсселдаги масжидлардан бирининг олдида жума намозидан кейин Қуръони Карим саҳифаларини йиртган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!