Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бельгиялик ўқитувчи “Шарли Эбдо” карикатураси учун ишга қўйилмаяпти

1935

Бельгиянинг Моленбек шаҳрида бошланғич синф ўқитувчиларидан бири Франциянинг “Шарли Эбдо” нашрида чоп этилган ва Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб чизилган карикатурани ўқувчиларга кўрсатгани учун вақтинчалик ишдан олинди. 

“Евроньюс” хабарига кўра, ота-оналар карикатура бўйича ўқитувчининг устидан шикоят қилган, чунки карикатурани чизган рассом оламларга раҳмат пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни уятли тарзда тасвирлашга журъат этган. Ўқитувчига қандай жазо тайинланиши келгуси ҳафтада маълум бўлади. 

Моленбек ҳокимлигининг билдиришича, “карикатурада пайғамбардан бошқа одам тасвирланган тақдирда ҳам, худди шундай йўл тутилган бўлар эди”

Франциянинг Тулуза шаҳри архиепископи Роберт Ле Галль Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб чизилган карикатураларга қарши чиқар экан, сўз эркинлигининг чегараси борлигини таъкидлади. 

“Бу ҳам мусулмонлар, ҳам насронийларнинг камситилишидир. Уларни (карикатураларни) тарқатишни бас қилиш керак. Биз бунинг натижасини кўряпмиз, – деди у France Bleu радиосига берган интервьюсида. – Сўз эркинлигининг чегаралари бор ва биз динни ҳақорат қилиш ҳуқуқига эга эмаслигимизни тушунишимиз зарур

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (26-қисм)

162 10:00 04.03.2021

“Динимиз кўр-кўрона тақлиддан қайтаради...”

236 09:00 04.03.2021

Путин ва миллатчиликка қарши кураш

791 08:05 04.03.2021

"Шайтон ҳеч қачон пора олмайди"

819 07:00 04.03.2021

Канада мусулмонлари исломофобияга қарши чора кўрилишини истамоқда

341 23:00 03.03.2021

Араб давлатларининг Фаластинга ёрдами камайди

703 21:55 03.03.2021
« Орқага