Бельгиянинг Гент шаҳрида рўмол тақиқи бекор қилинади

09:00 03.07.2018 1169

Бельгиянинг Гент шаҳри ҳокимлиги кенгашининг таълим ва ёшлар масаларидан масъул аъзоси Элке Декруйнаэре шаҳар лицейларида жорий этилган рўмол тақиқи бекор қилинишини билдирди.

Фламанд тилида чоп этилувчи Het Nieuwsblad газетасининг хабар беришича, жорий йилнинг февралида Тонгерен шаҳри биринчи инстанция суди рўмолни тақиқлаш диний эркинликларга зид экани ҳақида қарор чиқарган. Шундан кейин Гент шаҳри лицейларидаги рўмол тақиқини олиб ташлашга қарор қилинган.

Энди янги ўқув йилидан эътиборан Гент шаҳри лицейларидаги муслима қизлар рўмол ўрашлари мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!