Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Белгороддаги полигонда ҳалок бўлган Тожикистон фуқаросининг жасади яқинларига топширилди

479

Россия ҳукумати 15 октябрь куни Белгород яқинидаги ҳарбий полигонга ҳужум уюштирганликда гумон қилинган 24 ёшли Тожикистон фуқароси Эҳсон Aминзоданинг жасадини яқинларига топширди.

Aминзоданинг Россиядаги қариндошлари 23 ноябрь куни жасадни икки кун аввал қабул қилиб олганликлари ва яқин кунларда Тожикистонга жўнатишларини айтган. Кушониён тумани Заргар қишлоғида яшайдиган Эҳсоннинг оиласи ҳам тобут келишини кутаётганликларини тасдиқлаган.

Россия Мудофаа вазирлиги 15 октябрь оқшомида Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонда теракт содир этилганини маълум қилди. У ерда Украинага жанг қилиш учун кетаётган кўнгиллилар тайёрланади. "Отишма натижасида 11 киши ҳалок бўлди. Яна 15 киши турли жароҳатлар билан тиббий муассасага етказилди, уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда",  дейилган вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кўнгиллиларга қарата ўқ узганлар иккаласи ҳам жавоб ўқлари натижасида ҳалок бўлган.

Шундан сўнг тожикистонлик 24 ёшли Эҳсон Aминзоданинг яқинлари Россия расмийлари уни Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонга ҳужум қилганлардан бири эканлигини аниқлаганини айтишди. Қариндошларининг сўзларига кўра, уларнинг қариндоши 10 октябрь куни Москвадаги “Люблино” метро бекати яқинида ғойиб бўлган, унинг Белгороддаги ўқув-машғулот йиғинида вафот этгани ҳақида улар 16 октябрь куни Россия расмийларидан хабар топган.

Эҳсоннинг яқинларидан бири Озодлик радиосига берган интервюсида Эҳсон ҳеч қачон урушга бориш ниятида эмаслигини, у пул топиб, тезроқ Тожикистонга қайтиб, турмуш қуришни хоҳлаганини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

426 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

190 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

288 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1239 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

247 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

786 17:35 28.11.2022
« Орқага