Бир одам Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг олдига келиб бир масала ҳақида сўради. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: Бу масала ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатво берганлар!,— деди. Ҳалиги одам: Бу масала ҳақида сиз нима дейсиз?, дейиши билан Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ қаттиқ аччиқланди ва: Қуриб кетгур, сен мени чиллахонада ёки черковда деб ўйлаяпсанми?
Ёки белимда зуннор турганини кўраяпсанми?! Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатво берганлар десаму, сен менга: Бу масъала ҳақида сиз нима дейсиз?, дейсан-а!! Сен менинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган фатвога қарши бирон гап айтганимни кўрганмисан?! — дедилар.
Абу Жаъфар ал-Бухорий таржимаси