Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Белиз: кичик давлатдаги мусулмонлар

978

Илгари Британия Гондураси номи билан танилган Белиз - Марказий Aмериканинг шимоли шарқий қирғоғида жойлашган бўлиб, шимоли-ғарбий қисмида Мексика, шарқида Кариб денгизи, жануби ва ғарбида Гватемала билан чегарадош. БМТнинг 2020 йилги статистика маълумотларига кўра, пойтахти  Белмопан бўлган ушбу давлатнинг ҳозирги аҳолиси 399 260 кишини ташкил этади. Умумий ер майдони 22,810 км2 дан иборат. 



Давлат тузуми

Белиз - парламент конституциявий монархияси ҳисобланиб,  ҳукумат тузилиши Aнглия парламент тизимига асосланади ва ҳуқуқий тизими ҳам айнан Aнглиянинг умумий қонунлари асосида яратилган. Давлат раҳбари қиролича Елизавета II -  Белиз қироличаси унвонига эга. Қиролича Буюк Британияда яшагани сабабли, бошқарувни унинг ваколати остида, Белиз генерал-губернатори  амалга оширади. Ижро этувчи ҳокимият эса генерал-губернатор маслаҳати доирасидаги кабинет томонидан амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг  аъзолари парламентдаги кўпчилик сиёсий партиянинг вакилларидир. Икки палатали Белиз миллий ассамблеяси: Вакиллар палатаси ва Сенатдан иборат. Сенат палатада қабул қилинган қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун жавобгардир.

Инглизлар қарамлигидаги давлат тарихига назар

Қадимги даврларда, ҳозирги Белиз ҳудудининг ғарбий қисмларида майяликлар яшагани айтилади. ХVI  асрнинг бошларида, бу ерга европаликлар (испанлар) биринчи бўлиб тушишган, аммо майя қабилаларининг қаттиқ қаршиликларига учраб қайтиб кетишади. Испанлар Марказий Aмерикани забт этгандан сўнг (1509-1524), ҳозирги Белизнинг шимолий қисми номинал равишда Янги Испания (Мексика) вице-қироллигига, жанубий қисми эса Гватемалага киритилди. Бироқ, испанлар деярли узоқ вақт бу  кимсасиз ҳудудни мустамлакага айлантиролмайдилар, бунинг оқибатида инглизлар бу ҳудудга кириб кела бошлайди. Белиз дарёси бўйидаги биринчи инглиз мустамлакаси  1638 йилда ташкил этилган. 18 асрда испанлар бир неча бор инглизларни қурол кучи билан Белиздан сиқиб чиқаришга уринишган, аммо колонистлар барча ҳужумларни муваффақиятли қайтаришган, бу эса кўчманчиларга ўз қонунларини ўрнатишга ва мустақил ҳукумат тузишга имкон берган. 1786 йилда Испания ва Буюк Британия ўртасида конвенция имзоланди, унга кўра замонавий Белиз ҳудуди расман Испания суверенитети остида эди.  1840 йилдан бошлаб инглизлар ушбу ҳудудни Британия Гондураси деб атай бошладилар. 1862 йилда эса Aнглия расмий равишда Гондурасни ўз мустамлакаси деб эълон қилади. Иккинчи Жаҳон уруши даврида мустамлаканинг иқтисодий аҳволи яхшиланди, аммо урушдан кейин колония иқтисодиёти яна тўхтаб қолди. 1959 йилда Канададан бир неча минг меннонитлар (немислар ва голландлар) Белизга кўчиб ўтдилар. 1964 йилда давлат  ички тартибда ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олди ва расман 1973 йилда давлат номи Белизга ўзгартирилди. Белиз 1981 йил 21 сентябрда мустақилликка эришди. Шу билан бирга, Британия қуролли контингенти у ерда (1,5 минг киши) қолди, 1992 йилгача Гватемала Белизга бўлган даъволаридан воз кечишини эълон қилди. 1967 йилда Белиз шаҳридан 80 км жануби-ғарбий қисмида янги маъмурий марказ - Белмопан шаҳрининг қурилиши бошланди, у 1970 йилда миллий ҳукумат қароргоҳи ва Белиз пойтахтига айлантирилди. 2008 йил 8 февралда  умумий сайловларда ғалаба қозонганидан кейин Д.Барроу бош вазир сифатида қасамёд қилди. Барроу 2015 йил ноябр ойида кетма-кет учинчи бора умумий сайлов ғалабасига эришди. 

Иқтисодиёти

Белиз - қишлоқ хўжалиги, агросаноат асосидаги саноат ва савдо-сотиққа асосланган кичик иқтисодиётига эга давлат. 2017 йил ҳолатига кўра, нефт қазиб олиш ҳажми 320 м3 / д (2000 баррели / д) ни ташкил этган.  Қишлоқ хўжалигида шакарқамиш, мустамлакачилик давридаги каби, асосий экин бўлиб қолмоқда ва экспортнинг деярли ярмини ташкил этади, банан етиштириш ҳам катта  фойда келтирувчи ҳисобланади. Белиз ҳукумати олдида иқтисодий барқарорлик учун муҳим муаммолар мавжуд. Инфратузилма иқтисодий ривожланишнинг муҳим муаммоси бўлиб қолмоқда;  Белиз минтақадаги энг қиммат электр энергияга эга. Савдодаги асосий шериклари AҚШ, Мексика, Буюк Британия.  Шу билан бирга, ҳозирги кунда Шимолий Aмерикада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган кўплаб субъектларни жалб қилиш учун глобал майдонда таниқли бўлиб келмоқда. 

Белизда таълим

Рамий тили инглиз тили бўлган Белиздаги бир қатор болалар боғчалари ва ўрта мактабларда ўқувчиларга сифатли таълим жорий этилган бўлиб, асосан ҳукумат томонидан молиялаштирилади. 6 ёшдан 14 ёшгача таълим мажбурий ҳисобланиб, 2010 йилда Белиздаги саводхонлик даражаси 79,7% ни ташкил этган.  Белизда ўнга яқин учинчи даражали институтлар мавжуд бўлиб, уларнинг энг кўзга кўринганлари - Белиз университетидир.  Ҳозирги кундаги таълим сиёсати келгуси йилларда учта мақсадни белгилайдиган "Таълим соҳаси стратегияси 2011–2016"га амал қилмоқда: касб-ҳунар таълими ва ўқитиш орқали таълим тизимига кириш, сифат ва бошқарувни яхшилаш. 

Белизда – Ислом ва динга муносабат

Христианлик – Белизда давлат расмий дини бўлмаса-да, доминант дин ҳисобланади, аммо аҳолисининг тахминан 40,1% (129,456 тарафдорлари) шу динда, ҳозирги давргача эса  уларнинг сони ушбу фоиздан ҳам камайиб кетгани  ҳақида маълумотлар берилган. Кичик бир давлатда ҳар хил динлар кенг тарқалган, ҳаттоки умуман динга мансуб бўлмаганларнинг сони ҳам кам эмас. 

Белиздаги мусулмонларнинг тарихий келиб чиқиши ва ривожланиши ҳақида хронологик ҳисоботда айтилишича, Исломни Белизга аввалроқ Aмериканинг кўплаб жамоаларида  бош кўтарган, Ислом таълимотини олға сурган, оз сонли кишилар фаолияти орқали кириб келгани айтилади.  Белиздаги ушбу кичик гуруҳ шаклида уюшган жамоат мусулмонлари  ҳозирда катта ишонч билан ўсиб бормоқда. 

Ислом статистикасига кўра, Белиздаги мусулмонларнинг умумий сони 577 кишидан иборат бўлиб, бу умумий аҳолининг 0,2 фоизини ташкил этади. Мусулмонлар жамоатчилигини - Белиз шаҳрида жойлашган Белиз Исломий Маркази бошқаради. Мусулмонлар жамоатининг  бошланғич мактаби   1978 йилдаёқ ҳукумат томонидан тан олинган ва шундан кейин ушбу мактаб қўшимча тарзда, бошланғич даражадаги исломий академик курсларини, қайси дин вакили бўлишига қарамасдан , таълим олишни истовчиларга таклиф этиб келади. 


   
Сан-Педродаги Aл-Aкрамин масжидида ҳам мусулмонлар беш маҳал намозларини ва жума намозини адо этгани жамоа бўлиб келишади. 

Шаҳноза Жўрамуродова тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага