Илм

Бемаъни ва ортиқча баҳслардан парҳез қилиш

862

Ҳазрат Низомуддин Авлиёнинг ҳузурларига икки киши байъат қилгани келди. Масжиднинг ҳавзига келиб, таҳорат олгани ўтирдилар. Ўзаро гаплашиб, улардан бири “биздаги ҳавз бу ҳавздан анча катта”, деди. Иттифоқо шайх бу гапни эшитиб қолди. Улар байъат қилгани ҳузурларига киргач, шайх “у ердаги ҳавз бу ҳавздан қанчалик катта”, деб сўрадилар. У: «Билмайман», деди. Шайх: «Бор, ўлчаб кел», дедилар. У бориб ҳавзни ўлчаб кўрса, бир қарич катта экан. Қайтиб келиб: «Ҳазрат ўлчадим, у ҳавз бир қарич катта экан», деди. Ҳазрат: «Сен у ҳавзни анча катта, деган эдинг, бир қарични анча катта дейилмайди.

Сенинг бу ишингдан маълум бўладики, табиатингда рост ва ёлғон масаласида эҳтиёткорлик йўқ экан. Бу йўлда (тариқатда) қаерга ҳам бора олардинг», дедилар. 

Бундан маълум бўладики, улуғ машойихлар муридларга вазифалар, нафллар ва бошқа шу каби амалларни айтишдан ва сулукдан таълим беришдан олдин уларнинг зоҳирий амалларини тузатиб, разоилдан сақланишга одатлантирар эканлар. Бугун жуда кўп машойихлар бунга риоя қилмайдилар. Натижа шу бўладики, вазифа ва вирдларга муридлар хўб машшоқ бўладилар, лекин разоил аввал қандай бўлса, ўшандай тураверади. Уларда ҳалолу ҳаромнинг имтиёзи, росту ёлғоннинг эҳтимоми бўлмайди. Бу эса тариқатнинг бадном бўлишига сабаб бўлмоқда.

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан устоз Ёрқинжон домла ҳафизаҳуллоҳ таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк ва ўзбек бир бирига мақтанди

3668 14:20 12.03.2020

Баъзи миссионер ва даҳрийлар билан баҳс: Далилларни инкор қилиш

1349 00:00 23.06.2019
« Орқага