Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ben & Jerry's: «Биз яҳудийлигимиздан фахрланамиз, бироқ...»

6624

Музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Ben & Jerry's корхонаси асосчиларининг таъкидлашича, улар «яҳудий бўлганидан фахрланишади», Исроил уларнинг хориждаги биринчи бозорларидан бири бўлган ва улар «Исроил давлатининг тарафдорлари».

Бироқ улар чоршанба куни New York Times нашрида чоп этилган мақолада ўз фикрларини билдирдилар: "АҚШ ҳукуматининг сиёсатига қарши бўлганимиздек, Исроилни ҳам қўллаб-қувватлаш ва унинг баъзи сиёсатларига қарши чиқиш мумкин". 

"Биз компаниянинг ишғол қилинган ҳудудларда ўз фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарорини сўзсиз қўллаб-қувватлаймиз. Чунки халқаро ҳамжамиятнинг аксарияти, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти буни ноқонуний босиб олиш деб ҳисоблайди". Бироқ, улар 1978 йилда асос солган компанияни оператив назорат қила олмасалар-да: "Унинг ҳаракатлари билан фахрланамиз ва у тарихнинг тўғри иш қилаётганига ишонамиз", деган.

Таъсисчиларнинг фикрларига кўра, ишғол қилинган ҳудудларда музқаймоқ сотишнинг тўхтатилиши – компаниянинг 43 йиллик тарихидаги энг муҳим қарорларидан бири бўлди. "Компания, шубҳасиз, реакция тез ва кучли бўлишини билишига қарамай, Ben & Jerry's ўз бизнеси ва фаолиятини илғор қадриятларга мослаштириш учун қадам ташлади".

Улар компаниянинг қарорини қўллаб-қувватлаш "қарама-қаршилик” ҳам, "антисемитизм” ҳам эмаслигини айтиб: "Аслида, биз ушбу ҳаракатни яҳудийликнинг асоси бўлган адолат ва инсон ҳуқуқлари тушунчаларини тарғиб қилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблашимиз керак", деб таъкидлаган.

Эслатма: музқаймоқ ишлаб чиқарувчи АҚШнинг Ben & Jerry's ice cream компанияси яқинда Исроилни босиб олинган Фаластин ерларида уй-жойлар қуришига норозилик билдириб, босиб олинган ҳудудларда компания музқаймоқларини сотиш “унинг қадриятларига тўғри келмаслигини” айтган эди. Бунга жавобан Нафтали Беннет ҳукумати уларни антисемитизмда айблаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олмалиқдаги оммавий заҳарланиш бўйича жиноят иши қўзғатилди

391 12:40 16.08.2021

Олмалиқда ўнлаб фуқаро музқаймоқдан заҳарланди

592 09:47 16.08.2021
« Орқага