Янгиликлар

Берлинда ўлдирилган чечен туфайли Россия дипломатлари мамлакатдан чиқариб юборилади

1505

Германия ҳукумати Берлинда чеченистонлик Зелимхан Хангошвили ўлдирилиши билан боғлиқ ҳодиса туфайли икки нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Россия элчихонасининг икки ходими персона нон-грата деб эълон қилинган ва улар 7 кун ичида мамлакатни тарк этиши керак бўлади.

Бундай қарорга бир неча марта юқори даражадаги сўровлар бўлишига қарамасдан Россия ҳукумати шу йилнинг 23 августида Берлинда юз берган қотилликни тергов қилишда етарлича ҳамкорлик қилмагани сабаб бўлди.

Вазирлик хабарида тергов органлари асли чечен, Грузия фуқаролигига эга бўлган Хонгошвилининг ўлдирилиши Россия Федерацияси ҳукумати ёки Чеченистон Республикаси раҳбарияти буйруғи билан содир этилгани бўйича гумон қилаётгани қайд этиб ўтилган.

«Ҳукумат нуқтаи назаридан Россия ҳукуматининг иштироки муҳим саналади, айниқса бугун бош прокуратура ушбу қотиллик Чеченистон Республикаси давлат органлари ёки ҳукумати буюртмаси билан амалга оширилганини тасдиқловчи далилларга эга бўлган бир вақтда», - дейилади баёнотда.

Германия ТИВнинг расмий нотасида Россиядан ушбу иш бўйича бош прокуратурага барча зарур ёрдамни кўрсатиш сўралган.

Spiegel журнали хабарида эса мамлакатдан чиқариб юборилаётган дипломатларнинг иккиси ҳам Россия махсус хизматлари ходимлари экани айтилган.

Россия ТИВ хабар қилдики, расмий Москва ўз элчихонаси ходимлари чиқариб юборилишига жавобан тегишли чораларни кўради.

«Германия томонининг Россиянинг Берлиндаги элчихонасининг икки ходими чиқариб юборилиши ҳақидаги баёнотини асоссиз ва дўстона бўлмаган баёнот сифатида қабул қиламиз. Тергов ишига сиёсий мақсадларда ёндашилишига йўл қўймаймиз», дейилган вазирлик хабарида.

Собиқ чечен дала қўмондони, Грузия паспортига эга бўлган Зелимхан Хангошвили 23 август куни Берлин марказида ўлдирилганди. Полиция гумонланувчини қўлга олган, ОАВда ёзилишича бу Россия фуқароси бўлган.

Чоршанба куни Германия бош прокуратураси Хангошвили қотиллиги бўйича текширув бошлади, муассаса хабарида у Торнике К. сифатида келтирилган.

Бундан аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Хонгошвилининг ўлимига Россия ҳукумати алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни «асоссиз даъволар» деб атаганди.

«Бу ерда ҳеч қандай жиддий гумон йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Бунга қанақасига Россия ҳукумати алоқадор бўлиши мумкин. Бу мутлақо асоссиз даъво. Бу мавзу Германия нашрлари томонидан кўтарилди, лекин бу дегани иш улар ёзганидек бўлганини англатмайди», дейди у.

Зелимхан Хангошвили ким ўзи?

Грузиялик Зелимхан Хангошвили иккинчи чечен уруши вақтида федерал ҳарбийларга қарши жанг қилган, кейинроқ у Россияда терроризмда гумонланиб қидирувга берилган. Грузияда ҳаётига суиқасд қилингач чечен қўмондони Европага қочиб кетган.

Хангошвили 2012 йилда грузин ҳарбийлари ва чечен жангарилари музокараларида қатнашган, ўшанда чеченлар грузин қишлоғи аҳолисини гаровга олиб, Грузиядаги тоғлар орқали Чеченистонга ўтишлари учун йўлак қолдирилишини талаб қилишганди.

Зелимханнинг укасининг сўзларига кўра, у 2016 йилда Германияга келиб жойлашган. Немис нашрлари ёзишича, Германия хавфсизлик хизмати органлари бир муддат Хангошвилига «жамият хавфсизлиги учун таҳдид қилувчи шахс» сифатида қарашган, аммо 2018 йилда ҳеч бир сабабсиз унга бундай гумонлар барҳам топган.

Чечен дала қўмондони Аслан Масхадовнинг ўғли Анзор Би-би-си учун берган интервьюсида Берлинда Хангошвилининг ўлдирилиши Европада яшовчи барча чеченлар учун огоҳлантирув бўлганини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркманистон Россиянинг жиғига теккан кўринади

2406 15:55 21.09.2020

Россия мактабларида энди ҳалол таомлар ҳам бўлиши мумкин

214 11:10 20.09.2020

Қирғизистон "Россияга қўшилиш" ҳақидаги иддаога жавоб қайтарди

2886 17:25 18.09.2020

​​​​​​​Россия суриялик жангчиларни Ливияга жўнатмоқчи

387 14:10 09.09.2020

Россия Ташқи ишлар вазири саккиз йилдан сўнг илк бор Сурияга келди

344 19:45 07.09.2020

Хитой Россиянинг Тожикистондаги рақибига айланади...ми?

1368 17:50 07.09.2020
« Орқага