Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бернар Бажоле: «Франциядаги рус айғоқчилари сони Совет давридаги даражада қолмоқда»

970

“2017 йилда Россия жосуси Франция Мудофаа вазирлигига кириб олган”, - деган республика Ташқи хавфсизлик бош бошқармасининг собиқ директори Бернар Бажоле France 5 телеканалига берган интервьюсида. 

France 5 журналистлари Россия президенти ҳақида «Владимир Путин: ўйин устаси» номли ҳужжатли фильмни суратга олиш пайтида Бажоле билан суҳбатлашган. Ундан 2017 йилда Франциянинг ўша пайтдаги мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан (ҳозирги мамлакат ташқи ишлар вазири) идорасига жосус киргани ҳақидаги маълумотга изоҳ беришни сўраган. Бажоле бу маълумотни тасдиқлаб, жосус ҳақидаги маълумотларни расмийларга етказганини ҳам айтган.

Унинг сўзларига кўра, Франция расмийлари совуқ уруш тугаганидан кейин разведканинг айғоқчиларга қарши курашдан кўра, терроризмга қарши курашиши устувор йўналиш эканлигига ишонишган. «Аммо биз аниқ кўряпмизки, жосуслик фаолияти умуман тўхтамаган экан», - дейди Бажоле ҳамда Россиядан ташқари, Хитой ва АҚШ разведка фаолияти билан шуғулланишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Франциядаги рус айғоқчилари сони ҳеч бўлмаганда Совет давридаги даражасида қолмоқда.

Россия разведкаси Мудофаа вазирлигини Ле Дриан бошқарган пайтда Франция Мудофаа вазирлигида «кўрсичқон» ёллашга муваффақ бўлганлиги ҳақида 2018 йилда Mediapart нашри хабар берган. Бир йил ўтгач, Le Monde газетаси Францияда ишлаётган рус жосусининг топилиб, фош этилгани ҳақида ёзган. Газетанинг ёзишича, гап Марселдаги Россия бош консуллигида вице-консул бўлиб ишлаган, аммо дипломатик миссия ходимлари орасида расман рўйхатга олинмаган Сергей Желтиков ҳақида бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

222 09:10 06.12.2021

Франция қирувчи самолётлар бўйича энг йирик шартномани БАА билан тузди

668 07:10 05.12.2021

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

346 16:12 30.11.2021

Глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ошмоқда

408 11:00 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1447 10:05 26.11.2021

Европада ва ундан ташқарида чекловларга қарши норозилик намойишлари

538 08:05 21.11.2021
« Орқага