Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Беш кунлик боласини сотаётган «она» қўлга олинди

578

Ўз боласини сотаётган аёллар ҳақида хабарлар тез-тез тарқаладиган бўлиб қолди.

Куни кеча Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати берган хабарига кўра, тезкор тадбир  натижасида Сирдарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўз фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ долларига сотаётган она қўлга олинди

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЕҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган, фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Фуқаро Б.С нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти “Болалар уйи”га топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз боласини сотишга журъат қилаётган «она»ларни умуман тушуниб бўлмайди. Ахир уруш, очарчилик, қаҳатчилик пайтларида ҳам оналаримиз ўз фарзандларини на пулга, на нонга алмашмаганларку! Ўз вужудининг бир бўлагини, кўз қорачиғини сотиш қаёқдан чиқди? Қайси миллат вакили шундай манфур ишни қилади? 

Ўз боласини сотган аёл жазосини ҳам олар, бир кун келиб ўз қилмишидан пушаймон бўлар, афсуски унда кеч бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бола ўзиники бўлса, истаганча калтаклаш мумкинми?

1094 21:32 29.11.2021

Москвада туғилган бола учун суюнчи пули берилмоқда

1112 19:45 27.09.2021

«Толибон» бола ўғирлаганларни қатл этди. Улар орасида ўзбекистонлик аёл борлиги иддао қилинмоқда

6899 15:55 13.09.2021

«Кўчага чиқишга қўрқиб қолдим» – Фаластинлик бола

1134 15:30 11.09.2021

Покистон: 4 яшар болага фикр билан бошқариладиган қўл ўрнатилди

1086 19:10 29.08.2021
« Орқага