Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Беш нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди

449

Бугун бўлиб ўтган  Судьялар олий кенгаши йиғилишида  бир неча судьянинг ваколатини муддатидан илгари тугатишга оид масала  кўриб чиқилди. 

Қайд этилишича, Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёдини ҳамда Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги, Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси  Н. Баратов ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси  Ф. Джалалова одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси Б. Нормаматов ўз аризаси кўра, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Х. Набиев вафот этганлиги сабабли ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

187 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

392 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

225 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

217 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1714 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

742 11:54 30.11.2022
« Орқага